Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2015 йилдаги 286 ва 287-сон қарорлари билан идоравий ва жамоатчилик экологик назоратни тартибга солувчи бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди, улар:

Экологик аудит тўғрисида низом;

шунингдек қуйидаги намунавий низомлар:

идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида;

ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби;

экологик хизмат тўғрисида;

жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида;

экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида.

Ҳужжатлар билан белгиланишича, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил қилиш ва (ёки) мувофиқлаштириш, шунингдек ўзларига идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолияти атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштиришни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларида атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолати устидан идоравий экологик назоратни юритиш мажбурий ҳисобланади.

Идоравий экологик назорат объектлари қуйидагилардан иборат:

ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;

атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар;

атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.

Идоравий мансуб ташкилотлар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши режали текшириш ва режадан ташқари текшириш билан назорат қилинади.

Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектнинг экологик хизмати томонидан амалга оширилади. Уни хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномаларида назарда тутилган лавозим мажбуриятларига ҳамда бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.

Қуйидагилар ишлаб чиқариш экологик назорати шакллари ҳисобланади:

атроф муҳит ҳолатини ҳамда атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмалари томонидан атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларини назоратдан ўтказиш;

экологик аудит.

Экологик аудит – экологик аудиторлар (экологик аудиторлик ташкилотлари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда атроф муҳитнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектлар фаолиятининг мустақил экологик экспертизасидир. Экологик аудит хўжалик ва бошқа фаолият объекти эгасининг қарорига биноан буюртмачи маблағлари ҳисобидан ўтказилади.

Қуйидагилар экологик аудитнинг вазифалари ҳисобланади:

ташкилотнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш;

атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш йўллари ва усулларини аниқлаш, шунингдек ташкилот томонидан экологик тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрилигини аниқлаш;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини баҳолаш;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини аниқлаш, шунингдек амалга оширилаётган унинг хўжалик фаолиятининг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш.

Экологик аудитни амалга оширишга юридик шахс мақомига эга бўлган ва штатида уч нафардан кам бўлмаган, экологик аудитор сертификати бор мутахассисларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақлидир.

Жамоатчилик экологик назорати – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тизимидир. У қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ);

фуқаролар.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароси яшаш жойидаги Фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссиясига ёки атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи ННТга ариза билан мурожаат қилади.

Номзоди маъқулланган фуқаро фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг Комиссия йиғилишининг баённомаси асосидаги қарори билан ёки ННТ раҳбарининг буйруғи билан бериладиган экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини олади.

 

ДАВЛАТ ОБЪЕКТЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 289-сон Қарори билан давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ҳужжат билан қуйидаги рўйхатлар тасдиқланди:

давлат органларига оператив бошқарувга ҳамда ташкилотларга янада самарали фойдаланиш учун беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари;

янада самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ҳамда уларни тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритиш зарур бўлган қурилиши тугалланмаган ва қайта таъмирланиши лозим бўлган давлат мулки объектлари;

хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига топшириладиган давлат активлари.

Балансида давлат мулки объектлари бўлган органларга объектларни давлат органлари ва бошқа ташкилотларга топширишни уларга зарурий тиклаш ишларини олиб бориш ҳамда улардан янада самарали фойдаланишни таъминлашни зиммаларига юклаган ҳолда топширишни амалга ошириш топширилди.

Ҳужжат билан қурилиши тугалланмаган ва қайта таъмирланиши лозим бўлган давлат мулки объектларидан янада самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритиш ҳам топширилди.

 

ОЛИМЛАР МАОШИ ҚАНЧА БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (ФТРМҚ), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 13.10.2015 йилда 2717-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига (Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 йилдаги 233-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

Бюджет маблағлари ҳисобига илмий ишлар олиб борувчи муассасаларга 2015 йил 1 сентябрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақларини ўзгаришларни ҳисобга олиб қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.

Ҳужжат Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 йилдаги 233-сон «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини бажариш мақсадида қабул қилинди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 19.10.2015 йилдаги 41 (697)-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

ВИДЕОКАМЕРАЛАР қайд этган ЙҲҚ БУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ АНИҚЛАШТИРИЛДИ

2015 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–389-сон Қонунга мувофиқ ички ишлар вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 7.10.2015 йилда 2240-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, аниқлаштирилишича, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши ҳамда светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаслиги факти бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (кейинги ўринларда – фото ва видео қайд этиш воситалари) орқали қайд этилган тақдирда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома тузилмайди. Бунда баённома ўрнига ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. Эндиликда мазкур қарорнинг шакли Йўриқномада мавжуд.

Белгиланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасида назарда тутилган, пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолларда ҳам баённома тузилмайди. Жарима тўланганда ҳуқуқбузар пиёдага жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция (Йўриқномада белгиланган шаклда) берилади. Бироқ ҳуқуқбузар пиёда жарима тўлашни рад этса ёки жарима тўлашга имкони бўлмаса, у ҳолда баённома расмийлаштирилади.

Назарда тутилишича, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлиги бўйича транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма берган тақдирда, транспорт воситасини ушлаб туриш ҳақида баённома расмийлаштирилмасдан, фақат далолатнома (Йўриқномада белгиланган шаклда) тузилади ҳамда транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар тўхташ жойида ушлаб турилади. Далолатнома 3 нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Фото ва видео қайд этиш воситалари орқали тезкор ҳамда махсус хизмат транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан имтиёздан (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 7.1-банди) фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда бундай ҳуқуқбузарлик охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилганда бу ҳақда талонга белги қўйилмайди.

Қолган ҳолларда Йўриқноманинг меъёрлари 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон Қонун таҳриридаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс меъёрларига мувофиқлаштирилган.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 12.10.2015 йилдаги 40 (696)-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатларга қисқа шарҳларни «Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 1842 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика