Norma.uz

Рулни ишониб топширинг

Корхона «Дамас» автомашинасини ижарага олди, уни ўзининг ҳайдовчисига топширди.

Унга автомобиль ҳайдаш учун ишончномани қанча муддатга бериш мумкин? Ушбу ҳол бобида бирор-бир чекловлар борми?

Ш.Дадахўжаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг 139-моддасига мувофиқ, ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Шу сабабли ишончномада албатта берилган сана кўрсатилиши керак, бусиз ишончнома ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-банди мазмунига кўра, юридик шахслар томонидан мазкур юридик шахсларнинг ходимларига автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга ишончномалар мустақил равишда, бирор-бир қўшимча таомилларсиз берилиши мумкин эмас.

Юридик шахс автотранспортдан фойдаланишга ишончномани ўзининг ходимлари ҳисобланмайдиган шахсларга бериш нияти бўлганида битимни нотариусда тасдиқлатиш ва ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш лозим.

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 2305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика