Norma.uz

Автомобиль эгасига жарима қоғози юборилади

Автомобилни ижарага бермоқчиман. ДЙҲХХда ижара вақтида видео қайд этиш воситаси аниқлаган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ижарачига ёзилишини белгилайдиган ҳужжатни расмийлаштириш мумкинми?

С.Ҳусаинов.

Тошкент шаҳри.

 

– Йўқ, жарима санкциялари сизга нисбатан қўлланади. 10.08.2015 йилдаги ЎРҚ-389-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.

Бироқ бу мулкдор ундан озод бўла олмаслигини билдирмайди. МЖТКнинг 17-1-моддасида унга бундай имконият берилади. Бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят беришга тўғри келади. Агар шикоятни кўриб чиқиш жараёнида транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд автомобиль ўғирлаб миниб кетилган бўлса, мулкдор жавобгарликка тортилмайди.

Бундан ташқари, ижара шартномасида бундай жарималар учун ижарачининг мулкий жавобгарлигини кўрсатишни тавсия қиламиз. Шунингдек машина ижара шартномасининг амал қилиш муносабати билан сизнинг эгалигингизда бўлмаганлигини исботлаб, ундан жаримани суд орқали ундириш имкониятини ҳам истисно этиб бўлмайди.

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1852 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика