Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 43 / Юридик маслаҳатлар

Нотариуссиз рўйхатдан ўтказиш мумкин

Юридик шахс унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар жойни бошқа юридик шахсга сотмоқчи.

Юридик шахслар ўртасидаги нотурар жой олди-сотдиси шартномаси албатта нотариал тасдиқланиши керакми?

А.Ким.

 

 

– Йўқ, тасдиқланмайди.

Фуқаролик кодексининг 480-моддасига кўра, кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади. Бироқ агар кўчмас мулк турар жой бўлса, битим нотариал тартибда тасдиқланиши лозим (ФКнинг ­488-моддаси).

Сизнинг битимингиз нотариал тасдиқлашни талаб қилмайди. Шу билан бирга у давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФКнинг 111-моддаси).

ФКнинг 112-моддасига кўра, кўчмас мулкка доир битимни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Агар битим лозим даражадаги шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Бунда битимни давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортаётган тараф битимни тузиш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим.

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 2535 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика