Norma.uz

Фақат нафақа

Қўшни аёл вафот этди. Унинг қариндошлари бўлмаганлиги учун аёлни ўз ҳисобимиздан дафн этдик. Биз Пенсия жамғармасига мурожаат қилишимиз ва зарур нафақани олишимиз мумкинми? Қўшнимиз пенсия олиши ҳам керак эди.

А. ва К. Райковлар.

 

– Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарорига 1-илова) кўра сиз марҳума яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Дафн этиш нафақасини олиш учун сиз ариза ёзишингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

ўлим тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси);

ўлим тўғрисидаги маълумотнома (асл нусхаси);

ўз паспортингиз нусхаси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла)нинг айни сиз дафн қилганлигингиз тўғрисидаги маълумотномаси.

Қонуннинг 63-моддасига кўра пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади*.

Вафот этиш муносабати билан олинмай қолган пенсияга келсак, у фақат боқувчисини йўқотганлик туфайли пенсия билан таъминланадиган шахслар доирасига кирадиган оила аъзоларига тўланиши мумкин (Қонуннинг 19, 20-моддалари). Ота-она, эр (хотин), шунингдек пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, улар боқувчисини йўқотган ҳолда пенсия билан таъминланганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам, ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эгалар.

 

*Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони билан 1.09.2015 йилдан бошлаб энг кам иш ҳақининг миқдори ойига 130 240 сўм қилиб белгиланди.

Прочитано: 1780 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика