Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 43 / Аудитор хабарномаси

Энг яхшилар орасида бўлинг!

Август ойининг ўрталарида республикамизда «Энг яхши аудитор»*, «Энг яхши бухгалтер»**, «Энг яхши ички аудитор»*** танловларининг биринчи босқичи ўтказила бошланди. Республикамизда ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу профессионаллар «турнири» маҳорат ва билимларини намойиш этишга тайёр бўлган фаол, юқори ўринларга даъвогар мутахассисларнинг катта армиясини ўзига жамламоқда.

 

Мазкур касбларнинг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва ривожлантириш, танлов иштирокчиларининг профессионал маҳоратини (тегишли фаолият жабҳасида махсус тайёргарлик даражаси, олинган малака ва тўпланган тажрибани) аниқлаш танлов ташкилотчиларининг олдига қўйилган мақсадлардан биридир.

 

ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ

Анъанага кўра танлов 2 турда ўтказилади. Биринчи тур (саралаш босқичи) 15–20 августдан 31 октябрга қадар сиртдан ўтказилади. Танловда иштирок этишни хоҳловчи мутахассислар республика бухгалтерлари ва аудиторларининг профессионал жамоат бирлашмалари экспертлари томонидан жамоатчилик асосида ишлаб чиқилган тест саволларига жавобларни одатий ёки электрон кўринишда юборадилар. Тестлар мазмуни қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили қайта кўриб чиқилади. Танловнинг иккинчи тури I тур ғолиблари учун 1 ноябрдан 1 декабрга қадар Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон шаклида бўлиб ўтади. Мазкур турнинг ёзма топшириқларини мустақил экспертлар – аудит, молиявий ҳисоб, ҳуқуқ ва солиқ солиш соҳаларининг мутахассислари аудиторлик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари, шунингдек Солиқ кодекси ва ҳуқуқий тартибга солиш асосида ишлаб чиққанлар.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 9 декабрь куни бўлиб ўтади.

Аудиторлар танлови 2011 йилдан, ички аудитор ва бухгалтерлар танловлари эса 2014 йилдан бошлаб ўтказилаётгани боис Ўзбекистонда «энг яхши аудитор»лар кўпроқни ташкил этади. Айрим иштирокчилар биринчилик учун бир неча бор курашганлар ва 2 мартадан ғолибликка эришганлар. Танловнинг барча иштирокчиларига «Йилнинг энг яхши аудитори» танловининг иштирокчиси» сертификати, танловнинг иккинчи турига ўтганларга «Йилнинг энг яхши аудитори» танловининг совриндори» сертификати тақдим этилади.

Бошқа иккита танлов ҳам худди шу тарзда ўтказилади.

9 декабрга эса кўп вақт қолгани йўқ – ўша куни 2015 йилнинг энг яхшилари аниқланади. Ҳозир эса биз мазкур профессионал эҳтиром шоҳсупасига кўтарилганларнинг рўйхатини келтирамиз.

 

Энг яхши аудитор–2011

 

Шоҳрух Бўтаев

 

1-ўрин

 

Екатерина Мишова

 

2-ўрин

 

Темур Қодиров

 

3-ўрин

 

Энг яхши аудитор–2012

 

Леонид Матвеев

 

1-ўрин

 

Умиджон Тўлаев

 

2-ўрин

 

Ҳусниддин Турсунов

 

3-ўрин

 

Энг яхши аудитор–2013

 

Шоҳрух Бўтаев

 

1-ўрин

 

Татьяна Шалунова

 

2-ўрин

 

Шоира Бўронова

 

3-ўрин

 

Энг яхши аудитор–2014

 

Кристина Прокудина

 

1-ўрин

 

Шер Назаров

 

2-ўрин

 

Екатерина Мишова

 

3-ўрин

 

Энг яхши ички аудитор–2014

 

Илҳомжон Солиев

 

1-ўрин

 

Зариф Жабборов

 

2-ўрин

 

Альфия Холдорова

 

3-ўрин

 

Энг яхши бухгалтер–2014

 

Флорида Еремеева

 

1-ўрин

 

Асомиддин Умаров

 

2-ўрин

 

Шоҳида Ҳайдарова

 

3-ўрин

 

 

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

и.ф.д., САР, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси кенгашининг раиси.

 

 

Йилнинг энг яхши аудитори» республика йиллик танловини ўтказиш тўғрисида низом (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва ­аудиторлар миллий уюшмаси, Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси томонидан 28.02.2011 йилда 41, 1-28, 51/1-сон билан тасдиқланган).

**«Йилнинг энг яхши бухгалтери» республика йиллик танловини ўтказиш тўғрисида низом (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси томонидан 18.09.2013 йилда 171, 72, 115-сон билан тасдиқланган).

****«Йилнинг энг яхши ички аудитори» республика йиллик танловини ўтказиш тўғрисида низом (Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси ва Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси томонидан 16.09.2014 йилда 114, 163, 77-сон билан тасдиқланган).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Ольга КИРЬЯКОВА олиб боради.

Прочитано: 1893 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика