Norma.uz

Бадалларни тўланг – стаж бўлади

Мен 50 ёшдаман. Офисда ярим ставкада фаррош бўлиб ишлайман. Иш ҳақим 120 000 сўмни ташкил этади. Менга ушбу йиллар меҳнат стажимга кирмаслигини, чунки иш ҳақимдан даромад солиғи ушлаб қолинмаслиги ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар ўтказилмаслигини айтишди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Агар менга 150 000 сўм иш ҳақи тўлашса, ана шу йиллар ҳисобга олинадими? Ушбу сумманинг ҳаммаси пенсия ҳисоб-китобига киритиладими? Ёки унинг фақат даромад солиғи солинадиган қисмими?

Р.Иброҳимова.

Тошкент шаҳри.

 

– Йўқ, бундай эмас. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмаларнинг пенсияни ҳисоблаш учун стажга алоқаси йўқ. Фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 37-моддаси, бундан кейин – Қонун). Тегишинча, агар сиздан 120 000 сўмдан суғурта бадаллари ушланса, иш вақтининг давомийлигидан (тўлиқ ставка, ярим ставка) қатъи назар стажингизга қўшилади. Ташкилотингиз бухгалтерияси суммасидан қатъи назар, барча турдаги меҳнат ҳақидан суғурта бадалларини ҳисоблаб ёзиши шартлигини ҳисобга олинг.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-моддаси).

Прочитано: 1973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика