Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 43 / Юридик маслаҳатлар

Банкплан деган идора мавжуд эмас

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки мижоздан савдо ёки хизматлар кўрсатишдан нақд пуллар тушуми бўйича режани бажаришни талаб қилиши мумкинми?

О.Ким,

хусусий тадбиркор.

 

– Йўқ, мумкин эмас. Тўғрироғи – ҳақли эмас. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (25.04.1996 йилдаги 216-I-сон, бундан кейин – Қонун) 31-моддаси биринчи қисмига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади. Бунинг маъноси шуки, ушбу муносабатлар бир тарафнинг бошқа тарафга маъмурий ёки бошқача ҳукмли бўйсунишига асосланмаган.

Амалдаги қонун ҳужжатларининг маъноси банк – тижорат ташкилоти бўлиб (Қонуннинг 1-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисига қаранг), юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти устидан назорат қилиш вазифалари белгиланган муассасаларга кирмайди деб айтишимизга имкон беради.

Банкларнинг мижозлари – нақд пулга товарларни реализация қиладиган ёки хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари шуни ҳам эътиборга олишлари лозимки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда) 3-моддасида тадбиркорлик унинг субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти деб таърифланган. Бундай фаолиятнинг ҳар қандай тури амалга оширилганда ҳар доим салбий ёки етарлича юқори бўлмаган натижалар олиш хатари мавжуд бўлади. Улар жумласига хомчўт қилинган миқдордан кам нақд пулнинг келиб тушиши ёки уларнинг умуман келиб тушмаслиги ҳам киради.

Булардан шундай хулоса келиб чиқади: нафақат банк, балки ҳар қандай давлат органи ҳам савдо ёки хизмат кўрсатиш субъектига товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан нақд пул тушуми бўйича режани бажариш мажбуриятини юклашга ҳақли эмас.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2164 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика