Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 43 / Юридик маслаҳатлар

Нокни вагонларга ортинг

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2015 йилдаги 249-сон Қарори билан белгиланишича, мева-сабзавот маҳсулоти, картошка, полиз экинлари ва узум (ТИФ ТН коди – 07–08) экспорти энди фақат темир йўл ва ҳаво транспорти орқали амалга оширилади. ТИФ ТНга кўра 07–08 гуруҳлари барча ейиладиган мева ва сабзавотларни ўз ичига олади. Бу уларни автомобиль транспортида экспорт қилиб бўлмаслигини ва «мева-сабзавот маҳсулоти» атамасида мева ва сабзавотлар сўзлари ўз маъносида ишлатилганлигини англатадими?

А.Муратов.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг (28.08.2015 йилдаги 249-сон) 1-бандида белгиланишича, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб ТИФ ТН 07–08 гуруҳига (2012 йилги версияси) тўғри келадиган товарларни экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.

ТИФ ТНда 07 гуруҳи сабзавотлар ва баъзи бир ейиладиган илдизмевалар ва тугунакли меваларни, 08 гуруҳи эса – ейиладиган мевалар ва ёнғоқларни; цитрус мевалари пўсти ёки қовун пўчоғини ўз ичига олади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулоти деганда кўрсатилган Қарорда унга берилган маънода ТИФ ТНнинг 07 ва 08 гуруҳларида кўрсатилган сабзавот ва мевалар тушунилади, бундан худди шу ҳужжатда алоҳида кўрсатилган картошка, полиз экинлари ва узум мустасно, деб ўйлаймиз. Бундай талқин қилишимизга ҳужжатнинг ўз номи ҳам далолат беради: «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида».

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғ­рисида»ги Қонуннинг (14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда) 43-моддасига эътиборингизни қаратамиз. Унга кўра қонуности ҳужжатларнинг нормаларини расмий талқин қилишни уларни қабул қилган органлар амалга оширадилар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш, дарвоқе, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда амалга оширилади. Шу муносабат билан сиз Вазирлар Маҳкамасига сизни қизиқтираётган нормани расмий талқин қилиш илтимоси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 

P.S.

Газета сонини босишга тайёрлаш чоғида Вазирлар Маҳкамаси 249-сон Қарорга қўшимчалар киритди. Чунончи, Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 288-сон қарори билан Республика ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узум, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш, шунингдек экспортга етказиб беришни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳига (ВМнинг 4.12.2014 йилдаги «2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги 334-сон Қарори билан ташкил этилган) 2016 йил 1 январгача кўрсатилган маҳсулотлар экспорти учун автотранспортдан фойдаланишига рухсат этилган юридик шахслар рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика