Norma.uz

Даставвал жабрланувчига ёрдам беринг

Кўпинча ОАВдаги материаллар ва ДЙҲХХ маълумотларидан йўлдаги авариянинг айбдори воқеа юз берган жойдан яширинганлигини биламиз. Йўл-транспорт ҳодисасининг айбдори бўлган ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олган жабрланувчини ёрдамсиз қолдирганлиги учун қандай жазо назарда тутилган?

Б.Ҳилолиддинов, А.Қирғизбоев, Ж.Ҳалимбетов.

Андижон вилояти. 

 

– Йўл ҳаракати қоидаларининг (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган) 4.1-бандига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар, бошқа амаллар билан бирга, шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам бериши, «Тез тиббий ёрдам»ни чақириши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш муассасасига йўлакай транспортда жўнатиши, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда – ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифини, машинанинг рақамини билдириши ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши шарт.

Агар ҳайдовчи ёрдам кўрсатиш имконияти бўла туриб ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаса, ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланувчини хавфли аҳволга солиб қўйса ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келса, Жиноят кодексининг 117-моддасига кўра у 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси айбдори бўлган ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-«Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси бўйича ЭКИҲнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолган кишини атайлаб ёрдамсиз қолдириш деганда ҳайдовчи ёшлиги, кексалиги, касаллиги ёки ёрдамга муҳтож ҳолатда бўлганлиги боис мустақил равишда тиббий ёрдам сўраб мурожаат эта олмайдиган жабрланувчи учун бундай хавфнинг борлигини ҳис этган ҳолда унга зарур ёрдам кўрсатмаган ҳоллар (масалан, воқеа юз берган жойдан қочиб кетган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатмаган, «тез ёрдам» машинасини чақирмаган, жабрланувчини яқин орадаги даволаш муассасасига олиб бормаган ва бошқа ҳоллар) тушунилади. Бундай жиноятнинг важлари турлича бўлиши мумкин (жиноят учун жавобгар бўлишдан қўрқиш, ўзини қийин аҳволга солишни хоҳламаслик, худбинлик, ёқтирмаслик, ўч олиш, рашк ва ҳоказо). Бироқ улар ҳам, бошқалар ёрдам кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида важлар каби, айбдорнинг ҳаракатларини квалификациялашга таъсир қилмайди.

Айбдорнинг ҳаракатсизлиги субъектив мезонини белгилаш учун у ҳақиқатан ҳам ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишда жабрланувчига ёрдам бериш имкониятига эга бўлганлиги, бироқ ундан фойдаланмаганлигини исботлаш лозим.

Олий суд Пленумининг 26.06.2015 йилдаги 10-сон Қарори 18-бандига мувофиқ йўл-транспорт ҳодисасида айбдор ҳайдовчи учун қуйидаги ҳолларда ЖК 117-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқмайди:

агар унда жабрланувчига ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаса (масалан, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳушини йўқотганлиги ёки олган тан жароҳати уни жабрланувчига ёрдам кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилган бўлса ва ҳ.к.);

жабрланувчининг баданига етказилган тан жароҳатлари унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаса;

жабрланувчининг ўлими йўл-транспорт ҳодисаси пайтида рўй берган бўлса.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 1609 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика