Norma.uz

Ўзингизни текширинг

1. Қизлик фамилиям кўрсатилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчамни ўзгартиришим керакми?

а   Янги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олиш лозим.

б   Фуқаролар ўз ШЖБПҲдаги маълумотларнинг ўзгариши тўғрисида иш берувчига ёки бевосита Халқ банки филиалига ўз вақтида маълум қилишлари шарт. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бунда алмаштириш керак эмас.

в   Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини алмаштириш керак эмас.

 

2. Якка тартибдаги тадбиркор суғурта бадалларини тўлаши керакми? Агар тўласа, қанча миқдорда?

а   Йўқ, керак эмас.

б   Тўлаши керак. Суғурта бадаллари тадбиркорнинг фаолият турига боғлиқ. Уларнинг миқдорини яшаш жойидаги солиқ органлари белгилайди.

в   Суғурта бадалларининг энг кам ойлик миқдори ЭКИҲнинг камида 1 бараварини, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган тадбиркорлар учун эса ЭКИҲнинг камида 50%ини ташкил қилади.

 

3. Чет эллик фуқаролар нафақа олиш ҳуқуқига эгами?

а   Ҳа, эгалар, агар улар Ўзбекистонга МДҲ мамлакатларидан камида 5 йил муддатга келган бўлсалар.

б   Нафақа вақтинчалик ёки доимий прописканинг амал қилиш муддати ва яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати мобайнида тўланади.

в   Йўқ, эга эмаслар.

 

4. Болаликдан ногирон болани парвариш қиладиган шахслар қандай пенсия имтиёзларига эгалар?

а   Уларни 10 ёшга тўлгунча тарбиялаган ногиронларнинг оналари, иш стажлари камида 15 йил бўлганда, умумбелгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Ўгай ўғил ва ўгай қиз – ногирон болаларни тарбиялаш қондош болалар билан тенгликда ҳисобга олинади.

б   Уларни 10 ёшга тўлгунча тарбиялаган ногиронларнинг оналари, иш стажлари камида 15 йил бўлганда, умумбелгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Агар оила тўлиқ бўлмаса, онанинг иш стажи камида 10 йил бўлиши мумкин.

в   Уларни 8 ёшга тўлгунча тарбияланган ногиронларнинг оналари, иш стажлари камида 20 йил бўлганда, умумбелгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Уни тайинлаш пайтида қондош болалар билан бир қаторда ўгай ўғил ва ўгай қизлар, агар аёл улар 8 ёшга тўлгунча камида 5 йил тарбиялаган бўлса, ҳисобга олинади.

 

5. Пенсияни ҳисоблаб ёзиш чоғида Пенсия жамғармаси ходими хато қилган тақдирда пенсионернинг пенсиясидан ушлаб қолинадими?

а   Ортиқча тўлов ҳар ойда пенсиядан пенсиянинг кўпи билан 50%и миқдорда ушлаб қолинади.

б   Пенсия жамғармаси ходимининг иш ҳақидан кўпи билан 50%и миқдорида ушлаб қолишлар амалга оширилади.

в   Ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.

 

6. Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳукм қилинган ва кейинчалик оқланган шахсларга иш стажи қандай ҳисобланади?

а   Умумий асосларда ҳисобланади.

б   Бир ярим миқдорда умумий стажга ҳисобланади.

в   Икки баравар миқдорда ҳисобланади.

 

Тўғри жавоблар: 1б, 2в, 3б, 4в, 5а, 6б.

 

НАТИЖАЛАР:

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

 

НАТИЖАНГИЗ:

6 балл – аъло натижа. Пенсия таъминотининг исталган масаласини Пенсия жамғармаси инспектори билан осон муҳокама қила оласиз.

3–5 баллар – сиз, шубҳасиз, кўп нарса биласиз. Барибир «Норма маслаҳатчи»ни ўқиб боришни унутманг. Бу ҳол сизга ишонч бағишлайди, зеро сиз ҳуқуқ бобидаги барча янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.

3 балл ва ундан кам – сиз жуда кам биласиз. Бу бўшлиқни тўлдирса бўлади. Бизнинг нашрларимиз ушбу камчиликни тузатишга тайёрлар.

 

Диққат! Агар сиз ана шу саволларнинг барчасига жавоб беришга қийналсангиз ёки уларга батафсил жавоб беришни хоҳласангиз, norma.uz сайтига «Норма маслаҳатчи» газетаси сонлари архивига киринг ва жорий йилнинг қуйидаги сонларини топинг: 17 февралдаги 7 (500)-сон; 19 майдаги 20 (513)-сон; 25 августдаги 34 (527)-сон ва 6 октябрдаги 40 (533)-сон).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 1420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика