Norma.uz

Алиментчининг манфаатларини кўзлаб

Газетамиз таҳририятига ўз болаларига алимент тўлашга тааллуқли савол билан фуқаро мурожаат қилди. Биз сизга юбораётган савол бўйича маслаҳат беришингизни сўраймиз.

«Биринчи никоҳдан болам бор, унга иш ҳақининг 25%и миқдорида (500 минг сўмдан кўпроқ) алиментни ўз вақтида тўлайман. Яқинда иккинчи никоҳимдан бола туғилди. Маҳаллий юристларнинг кўпчилиги бу ҳол алимент миқдорини 25%дан 16,5%гача камайтиришга имкон беради, чунки қонунга кўра 2 болага даромадларимнинг 33%и ушланади деди. Тегишинча, ҳар бир болага 16,5%дан ушланади. Аниқлаштириб берсангиз, менга юристлар тўғри айтишдими ва қандай аниқ ҳолатларда қонун бўйича алимент миқдорини камайтириш мумкин?»

А.Давлетмуротов,

«Нукус ҳафтаси» газетаси бош муҳаррири.

 

– Оила кодексининг (бундан кейин – ОК) 99-моддасига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг 1 бола учун – 1/4 қисми, 2 бола учун – 1/3 қисми, 3 ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Бунда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 1/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак.

ОКнинг 105-моддасида алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асосларнинг батафсил рўйхати саналади. Алимент миқдори суд томонидан қуйидаги ҳолларда камайтирилиши мумкин:

алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса;

алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса;

алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда.

Бундан ташқари, агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар ўзгарган ёки тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

 

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти,
юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 3012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика