Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 42 / Амалий бухгалтерия

Таъмирлаш захираси ҳисоби

Солиқ кодексининг 145-моддасига кўра асосий воситаларнинг мукаммал таъмирини амалга оширишга харажатларни тенг маромда киритиш учун солиқ тўловчи белгиланган тартибда бўлғуси таъмирлаш учун захиралар ташкил этишга ҳақлидир.

Асосий воситаларнинг мукаммал таъмирини амалга оширишга захира қай тартибда ва қандай қилиб ташкил этилади?

Бу бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Фойда солиғини ҳисоблаб чиқараётганда захирани ташкил этиш харажатлари чегириладими?

А.Тўхтиёров,

АК филиали бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодекси 145-моддасининг 2-бандига мувофиқ асосий воситаларни капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатларининг бир маромда киритиб борилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи асосий воситаларнинг келгуси таъмирланиши учун белгиланган тартибда захиралар ташкил этишга ҳақли. Белгиланган тартибда ташкил этилган захирага ажратмалар фойда солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганда чегириладиган ажратмалар деб ҳисобланади.

Харажатлар ҳисобига асосий воситаларни таъмирлашга захира (фонд) ташкил этиш тартиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 54-сон Низом) ҳамда 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

54-сон Низомнинг 1.5.1.2-бандига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш воситаларини барча турда (жорий, ўртача, мукаммал) тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари ва бошқалар) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади.

Зарурат бўлганда, айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари Молия вазирлигининг рухсати билан мукаммал тузатиш ишларини ўтказиш учун маблағлар захирасини ташкил қилишлари мумкин.

Захирага ажратмалар миқдори тахмин қилинаётган харажатлар қиймати ҳамда асосий воситалар ҳар бир объектини мукаммал тузатишларнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Захирага ажратмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йили учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, бухгалтерия ҳисоби амалиётида бундай захира кўпинча 54-сон Низомда белгиланган Молия вазирлигининг рухсатисиз ташкил этилади. Бироқ у амал қилувчи меъёр бўлганлиги боис, бундай рухсат мавжуд бўлмаган ҳолда харажатларни захирага олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас деб топилиши хатари мавжуддир.

Агар захира маблағлар суммаси ушбу объектни тузатишга қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ошиб кетса, 54-сон Низомга мувофиқ тузатиш тугаганидан кейин ошиб кетган сумма бўйича тузатиш киритилиши керак.

Бироқ 21-сон БҲМСга Йўриқноманинг 373-бандига мувофиқ захираларнинг фойдаланилмай қолган суммаси корхона даромадига қўшилади. Бунда фойдаланилмаган захирага олинган маблағларни ҳисобдан чиқаришнинг танланган усулидан қатъи назар фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага таъсир бир хил бўлади.

Агар ҳақиқатдаги харажатлар захирага олинган харажатлардан ошиб кетса, ошган сумма ҳисобот йилининг ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлари таркибида акс эттирилади.

Таъмирлаш фонди маблағларининг ҳисоби 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағида юритилади. Захирага олиш корхона мустақил белгилайдиган меъёр миқдорида ҳар ойда тенг маром билан амалга оширилади. Захирадан фойдаланиш хўжалик усулида – асосий воситаларнинг таъмирланган, реконструкция қилинган, модернизацияланган объектларини қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида (АВ-3-сон шакли) ёки пудрат усулида – бажарилган ишлар далолатномалари ва бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатдаги харажатлар бўйича ҳисобга олинади.

 

Бухгалтерия ҳисобида захирани ташкил этиш ва ундан фойдаланиш қуйидагича акс эттирилади:

Захира ташкил қилиниши

 

дебет

 

кредит

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»,

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»,

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»,

9400-«Давр харажатлари»

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

Захирадан фойдаланилиши

 

дебет

 

кредит

 

Хўжалик усули

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»,

1090-«Бошқа материаллар»,

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»,

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Пудрат усули

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6110-«Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар»,

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар» ва бошқалар




 

Анжелика НАМ, 

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2085 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика