Norma.uz

Талабалик йиллари тушиб қолган

Олий ўқув юртининг битирувчисини ишга қабул қилиш чоғида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув олдида унинг олий ўқув юртида таълим олиш вақти тўғрисидаги ёзув тушиб қолган.

Бундай ҳолда олий ўқув юртидаги ўқиш даври тўғрисидаги ёзувни қандай тузатиш ва киритиш мумкин?

Т.Куклина,

бош бухгалтер.

 

– Ходимнинг меҳнат дафтарчасидаги тушиб қолган ёзувларни киритиш тартиби қонун йўли билан тартибга солинмаган. Бироқ Меҳнат кодексида ҳам, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномада (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳам иши тўғрисидаги маълумотларни хронологик тартибда киритиш талаби мавжуд эмас. Шу сабабли тушиб қолган ёзувни киритиш учун асослар мавжуд бўлганда у, фикримизча, иш берувчи томонидан хронологик тартибни бузган ҳолда киритилиши мумкин. У олий ўқув юртидаги ўқиш тўғрисидаги ёзувни меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлган охирги ёзув сон рақамидан кейинги сон рақами билан киритиши керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1716 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика