Norma.uz

Туну кун ишга жалб этиш ман этилади

Ходим бир ҳафта кундузги вақтда 9 соатдан, кейинги ҳафтада эса тунги вақтда 10 соатдан ишлайди. Бу сменали иш ҳисобланадими?

З.Назирова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Афсуски, сиз ходим нима билан шуғулланишини, ташкилотингиз қандай фаолиятни амалга оширишини кўрсатмагансиз. Шу сабабли фақат сменали ишнинг умумий тавсифини бера оламан.

Меҳнат кодексининг 120-моддасига кўра иш ҳафтасининг тури (икки кун дам олинадиган 5 кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтаси) ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, – ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Сменали иш – 2, 3 ёки 4 сменадаги иш ишлаб чиқариш жараёнининг давом этиши (муддати) кундалик ишнинг йўл қўйиладиган давомийлигидан ошадиган ҳолларда, шунингдек ускуналардан янада самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида жорий этилади.

Шу тариқа, ишнинг сменали режими сутка мобайнида ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини тақозо этади (ишни бир-бирининг ўрнини босадиган ходимлар гуруҳлари бажаради). Агар сутка мобайнида ишни ходимларнинг бир гуруҳи, бироқ турли вақтда бажарса, бундай режим сменали режим ҳисобланмайди.

Бошқа иш режимлари (иш кунини қисмларга бўлиш, суткалик навбатчиликлар ва ҳоказо) кўп сменали режимга кирмайди.

Ходим икки смена мобайнида кетма-кет ишга жалб этилиши тақиқланганлигини ҳам унутмаслик керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2204 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика