Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳам мулкдор, ҳам муассисман

Мен бино мулкдориман. Унинг учун мол-мулк солиғини ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулк учун белгиланган ставкаларда (бино қийматининг 3,5%и) тўлайман. Бунинг устига унда жойлашган хусусий корхонанинг муассисиман.

Бинонинг ҳам, ундаги корхонанинг ҳам мулкдори бўлган ҳолда ўзим билан ўзим ижара шартномасини тузишим керакми?

Б.Ражабов,

тадбиркор.

 

– Ижарага оид шартнома муносабатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар (Фуқаролик кодексининг 2-моддаси иккинчи қисми).

ФКнинг 16-моддаси биринчи қисмида фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси келтирилган. Уларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.

ФКнинг 39-моддаси биринчи қисмида юридик шахс тушунчаси берилган. Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 3-моддаси биринчи қисмига кўра мулкдор – ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона (бундан кейин – ХК) деб эътироф этилади. Худди шу Қонун 11-моддасининг биринчи қисмига кўра ХК давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади.

Ушбу меъёрлардан келиб чиқадики, фуқаро (жисмоний шахс) ва ХК (юридик шахс) фуқаролик қонун ҳужжатлари тартибга соладиган муносабатларнинг мустақил иштирокчиларидир. Ҳатто мазкур жисмоний шахс ХК мулкдори бўлиб, ушбу корхона номидан ҳаракат қилган тақдирда ҳам.

Бино ижараси шартномасига келсак, унга кўра, ФКнинг ­573-моддаси биринчи қисмидан маълум бўлганидек, ижарага берувчи ижарага олувчига кўчмас мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ижара шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади*. Ушбу шаклга риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Меъёрий қоидалар таҳлили шуни тасдиқлашга асос берадики, хусусий корхона (ижарачи) томонидан жисмоний шахсга (ижарага берувчи ва ХК мулкдорига) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинодан фойдаланиш билан боғлиқ ижара муносабатлари битта ҳужжат (шартнома)ни тузиш йўли билан ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак. Агар сиз уни бир йилга ва ундан кўп муддатга тузсангиз, у албатта давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Хулосада ҳам сизга шуни эслатиб ўтамизки, жисмоний шахс томонидан бино юридик шахсга ижарага берилганда ёки бошқа ҳоллар мавжуд бўлганда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади (2014 ва 2015 йилларда у солиқ солинадиган базага – бинонинг қийматига нисбатан 4%ни ташкил қилди) (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илованинг изоҳи 3-банди, 18-илованинг 1-банди).

 

Камол МУЗАФФАРОВ,
«Norma Profi» эксперти.


*Бироқ, бундай шартнома фуқаролар ўртасида тузилса, у нотариал тасдиқланиши керак (ФК 574-моддасининг учинчи қисми).

Прочитано: 2267 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика