Norma.uz

Ишдан бўшатинг, ўриндош бўлиб ишлайман

Бизнинг ташкилотимизда ходим асосий иш жойи бўйича ишлайди. 1 октябрдан у ўзини ташкилотимизда ташқи ўриндошлик бўйича ишга ўтказишларини сўраяпти. Ўриндошлик бўйича ишлаётган ташкилотда эса уни ана шу санадан бошлаб ўриндошлик бўйича ишдан асосий иш жойига ўтказишни сўрамоқда. Меҳнат шартномасига қўшимча битимлар тузилган. У тегишли ёзувларни меҳнат дафтарчасига қайд этишни илтимос қиляпти.

Асосий иш жойидан ўриндошликка ва ўриндошликдан асосий иш жойига ўтишда меҳнат дафтарчасига ёзувларни қандай қилиб тўғри қайд этиш мумкин?

И.Умарова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ушбу ҳолда қўшимча битим тузилмайди, меҳнат дафтарчасига ёзувларни қайд этишга шошилмаслик керак.

Асосий иш жойидан ўриндошлик бўйича ишга ўтиш ҳар доим асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиб, кейин ўриндошлик шартларида ишга қабул қилиш билан расмийлаштирилади. Бунда ходим янгидан ўриндош бўлиб ишга қабул қилинишдан аввал ўзи учун асосий иш бўлиб қоладиган бошқа ишга жойлашиши керак. Буни шу ҳол тақозо этадики, бошқа ташкилотга ўриндошлик бўйича ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлайдиган шаклда1 ўриндошлик асосида ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотномани тақдим этишлари керак (Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом2).

Сизнинг вазиятингизда ҳаракатлар чизмаси қуйидагича:

биринчи қадам – асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш;

иккинчи қадам – асосий ишга шартнома тузиш;

учинчи қадам – ўриндошлик бўйича иш тўғрисида шартнома тузиш.

Асосий иш жойи бўйича иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра ўриндошлик бўйича иш жойидан берилган маълумотномага асосан унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги ёзувни қайд этиб, унинг даврини охирги рақамдан кейин келадиган тартиб рақами остида кўрсатади.

Агар ходимнинг илтимосига кўра унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, асосий иш жойида ўриндошлик бўйича иш жойидан меҳнат дафтарчасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасига асосан бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этилади. Унга меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси (сабаблари) ёзилмайди.

 

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2267 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика