Norma.uz

Касаба уюшмаси ва жамоа шартномаси бўлмаса

Корхонамизда жамоа шартномаси тузилмаган ва касаба уюшмаси ташкилоти йўқ. Шу туфайли муаммолар туғилиши мумкинми?

Х.Ҳасанова,

кадрлар бўлими бошлиғи.

 

– Конституциянинг 34 ва 59-моддаларида фуқароларнинг касаба уюшмаларига бундай ташкилотларга ихтиёрий аъзолик асосида бирлашиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ушбу меъёрлар Меҳнат кодексининг 16-моддаси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 638-ХII-сон) 2-моддаси ва бошқа ҳужжатларда такрорланган ва очиб берилган. Уларга кўра касаба уюшмаси ёки ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этадиган бошқа ташкилотни барпо этиш ходимларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.

Иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига касаба уюшмаси ўз вакиллик органи орқали, ходимлар томонидан ваколат берилган бошқа вакиллик органи ёки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) эга (МКнинг 35-моддаси). Шу сабабли корхона фаолиятини касаба уюшмасини ташкил этмасдан, шунингдек жамоа шартномасини тузмасдан амалга ошириш ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди ва ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди.

Бироқ меҳнат жамоаси жамоа шартномасини тузишга доир ўз ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилса, иш берувчи эса бундан бўйин товласа, у жавобгарликка тортилиши мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида бундай ҳолда энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилади.

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти,
юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 2217 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика