Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 41 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИНСАЙДЕР АХБОРОТ НАЗОРАТ ОСТИДА БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2015 йилдаги 274-сон Қарори билан аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунларига мувофиқлаштириш мақсадида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1996 йилдаги 126-сон Қарори билан тасдиқланган) қўшимчалар билан эндиликда Марказ қуйидагиларни белгилашга ҳақлилиги аниқлаштирилди:

қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини;

қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари томонидан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини ҳамда инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағлари ҳисобини юритиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини;

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция воситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, шунингдек мижозларга бошқа хизматларни электрон шаклда ва ўзга алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини.

Марказ шунингдек Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлар билан махфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тартибда алмашиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжат билан бошқа бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

 

МАИШИЙ ЭЛЕКТР ПРИБОРЛАРИНИ МАЖБУРИЙ МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИГА ЎТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2015 йилдаги 276-сон Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қабул қилинган ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (13.05.2013 йилдаги 127-сон) ва Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган) Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори (2015 йил 9 апрелдаги 86-сон) билан белгиланган меъёр киритилди, унга кўра ушбу электр приборларига илова қилинадиган техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш учун сақлаш тақиқланади. Мазкур тақиқ:

республика ҳудудига олиб кирилаётган маиший электр приборлари учун – 2016 йил 1 январдан бошлаб;

Ўзбекистонда сотиладиган маиший электр приборлари учун (илгари фойдаланишда бўлган маиший электр приборлари бундан мустасно) – 2016 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

 

ЎРМОНДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2015 йилдаги 278-сон Қарори билан Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низом тасдиқланди.

Тасдиқланган Низомга кўра давлат ўрмон фонди участкалари ўрмондан доимий фойдаланувчилар ва вақтинча фойдаланувчиларга тўлов асосида фойдаланишга берилади:

чорва молларини боқиш;

пичан ўриш;

асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;

дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;

участкалардан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик ва илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш.

Тўловлар юридик шахслар томонидан нақд пулсиз шаклда, жисмоний шахслар томонидан эса нақд пул ёки нақд пулсиз шаклларда Низом билан белгиланган миқдорларда амалга оширилади.

Участкадан фойдаланишнинг бир календарь йилгача бўлган муддат учун – олдиндан 100% миқдорида ҳақ тўланади. Агар участкадан 12 ойдан ортиқ вақт фойдаланилса – ҳақ ҳар бир календарь йилнинг январь ойида ёки ўрмондан фойдаланиш мавсуми бошланишида жорий календарь йил учун 100% миқдорида амалга оширилади.

Низомда участкалардан бепул фойдаланиш ҳоллари ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, қабул қилинган Қарор билан юридик ва жисмоний шахслар яланғоч қизилмияни хом ашё сифатида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиққанликлари учун тўловлардан (бир тонна учун 225 АҚШ доллари) 2016 йил 31 декабргача озод қилинган.

 

БАНКЛАРГА ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛДИ

Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 29.09.2015 йилда 2716-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ Тижорат банклари 2020 йилнинг 1 январигача юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб тўлайди.

Чунончи, кредит портфели тартибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши 35%дан 40%га қадар бўлганда ставка белгиланган ставканинг 80%ини, 40%идан 50%га қадар бўлганда 75%ини; 50%дан ошганда – 70%ини ташкил этади.

Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари солиқ органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини тақдим қилиш билан бир вақтда Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби – маълумотномани тақдим қиладилар. Имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан бу маълумотнома тақдим этилмайди.

 

Ҳужжатларга аннотацияни
«Norma Profi» эксперти
Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2005 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика