Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Таъмирлаш харажатларини квалификациялаймиз

МЧЖ шаклида тузилган корхона (ЯСТ тўловчиси) балансда бинога эга. Асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Раҳбарият эски пластик деразаларни янгиларига алмаштиришга қарор қилди. Бунда пластик профилларни сотиб олиш шартномалари бир ташкилот билан, деразаларни ўрнатиш шартномалари эса бошқа ташкилот билан тузилди.

Корхона балансида турган бинонинг пластик деразаларини алмаштириш қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? Бундай алмаштириш корхона харажатлари ҳисобланадими ёки у бинонинг баланс қийматини кўпайтирадими?

А.Наумова,

МЧЖ бухгалтери.  

 

– Қилинаётган ишлар бинони таъмирлашга доир корхона харажатларими ёки унинг дастлабки қийматини кўпайтирадиган капитал қўйилмалар деб ҳисобланадими, буни белгилаш учун бундай ишлар қандай натижага олиб келишини аниқлаш зарур.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг1 4-параграфига мувофиқ асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар ушбу асосий воситалардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш шартларида уларнинг бошланғич қийматини оширади. Хусусан, дастлаб қабул қилинган фаолиятнинг меъёрий кўрсаткичларини (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳоказо) яхшилашга (оширишга) олиб келадиган, объектни охиригача қуриш, охиригача жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича иш харажатлари асосий воситалар объектига доир капитал қўйилмаларга киради. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим.

Асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) йўли билан амалга оширилади. Хусусан, бинонинг капитал (мукаммал) таъмирида эскирган конструкциялар ва деталлар алмаштирилади ёки улар таъмирланаётган бинонинг фойдаланиш имкониятларини яхшилайдиган янада мустаҳкам ва тежамкорлари билан алмаштирилади.

Шу сабабли бинодаги деразаларни алмаштириш бўйича қилинаётган ишлар унинг капитал таъмири (дераза конструкцияларини алмаштириш) сифатида баҳоланади.

Таъмирлаш бўйича харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади: ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни таъмирлашга доир харажатлар – маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий харажатлар эса – давр харажатлари таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 48-банди).

 

ҲУЖЖАТ БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

Таъмирлаш чоғида қилинадиган харажатлар моддий бойликларни бериш (сарфлаш) операцияларини, таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун етказиб берувчилар (пудратчилар)дан қарзлар ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш бўйича тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида акс эттирилади.

Таъмирлаш ишлари бошлангунга қадар уларни ўтказиш зарурлигини асослаш учун бинони кўриб чиқиш натижалари бўйича нуқсонлар далолатномаси баёни тузилади, унда таъмирлаш объектининг техник ҳолати, шунингдек носозликлар, нуқсонларни бартараф этиш бўйича тавсия қилинадиган тадбирлар ҳамда зарур таъмирлаш ишлари ҳажми бўйича таклифлар келтирилади. Нуқсонлар далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади, таъмирлашни ўтказишнинг пудрат усулида эса пудратчи таъмирлаш ташкилоти билан келишилади. Нуқсонлар далолатномаси асосида смета молиявий ҳисоб-китоби тузилади, у таъмирлаш ишларининг режали (меъёрий) таннархини белгилайди. Сметада харажатлар қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ аниқ ишлар тури бирлигига меҳнат ва материаллар талабгирлиги меъёрлари бўйича ҳисобланади.

ШНК 4.01.16-09 «Шартномавий жорий нархларда қурилиш қийматини белгилаш бўйича қоидалар»да (Давархитектқурилишқўм раисининг 30.07.2009 йилда 83-сон билан тасдиқланган) кўрсатилишича, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларидан, мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш усулидан, шунингдек ишларни амалга ошириш усулидан – пудрат ёки хўжалик усулидан – қатъи назар, буюртмачилар, пудратчилар томонидан қурилиш қийматини (шу жумладан биноларнинг капитал таъмирида ҳам) аниқлаш чоғида фойдаланилади. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра Давархитектқурилишқўм томонидан берилган, лойиҳа ишларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган смета ҳужжатлари ишлаб чиқувчисини шартномавий асосда жалб этади.

Пудрат усули билан бажарилган таъмирлаш тугаганидан сўнг (сизнинг ҳолатингиздагидек) пудратчи ташкилот Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура»ни2 тўлдириш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Пудратчи томонидан буюртмачининг материаллари (пластик профиль) ишлатилган тақдирда юкхат (ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси) асосида берилган материаллар смета меъёрларида ҳисобга олиниши керак. Бунда уларнинг қиймати «пудратчининг бошқа харажатлари» ҳисоблаб ёзилган ҳолда бажарилган ишлар ҳажмига киритилади, бажарилган ишлар якунида эса ушбу материаллар қийматининг қайтарилиши кўрсатилади.

Агар ишлар бажараётган корхонада буюртмачига имзо чекиш учун тақдим этилган, бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада ҳисобварақ-фактуранинг белгиланган шаклида акс эттирилган барча мажбурий реквизитлар (ушбу ҳужжатни ёзишга асос бўлган шартноманинг рўйхат рақами ва санаси, номланишлар, манзиллар, СТИР, ХХТУТ бўйича тармоқ коди) мавжуд бўлса, ҚҚС ставкаси ва суммаси алоҳида ажратилган, ҚҚС тўламайдиганлар бўйича «ҚҚСсиз» белгиси қайд этилган бўлса, бундай корхоналар қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзмаслиги керак. Бунда «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура» ҳисобварақ-фактура бўлиб ҳисобланади (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг3 21-банди).

 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Чет ташкилот ўз материалларидан фойдаланган ҳолда бажарган таъмирлаш ҳисобда қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Дебет

 

Кредит

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

4330

 

5110

 

Пудрат ташкилоти ва етказиб берувчига қурилиш материаллари учун бўнаклар ўтказилди (пудрат шартномаси, олди-сотди шартномаси, банк кўчирмаси)

 

1050

 

6010

 

Қурилиш материаллари олинди (ҳисобварақ-фактура)

 

2010

9420

6010

 

Бинони таъмирлаш бўйича ишлар бажарилди (Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура)

 

2010

9420

1050

 

Таъмирлашга материаллар ҳисобдан чиқарилди (материалларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси)

 

6010

 

4330

 

Пудрат ташкилоти ва етказиб берувчига материаллар учун бўнаклар ҳисобга олинди

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика