Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Мақсадли фойдаланилмайдиган имтиёзлар – балансдан ташқари

2014–2016 йилларда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга 1.01.2017 йилгача даврда Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори 3-банди билан белгиланган имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этилади, бундан унинг олтинчи хатбошиси мустасно, яъни 2014 йилдан бошлаб имтиёз мақсадли ҳисобланмайди. Бунгача имтиёз суммаси 8840-ҳисобварақда акс эттирилган.

Бухгалтерия ҳисобида БЮДда кўрсатилган маҳаллийлаштирилган хом ашёга божхона тўловлари (ҚҚС, акциз) суммасини акс эттириш керакми? Ушбу суммалар хом ашё таннархига киритиладими ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириладими? Бухгалтерия ҳисобида мақсади кўрсатилмаган имтиёзларни қандай акс эттириш керак?

И.Ким,

хорижий корхона МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Бухгалтерия ҳисобида солиқ ва божхона имтиёзларини акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида акс эттирилмайди. Шу муносабат билан улар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди.

Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари туфайли бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича алоҳида 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварағи очилади.

Бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоблаб ёзилган, бўшаган маблағлар суммаси умумбелгиланган тартибда мазкур ҳисобварақ дебети бўйича акс эттирилади.

Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг 013-ҳисобварақ дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақ кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Доимий солиқ ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағлар, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўлов бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади.

Шу тариқа, мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган солиқ ва божхона имтиёзлари суммаси маҳсулот таннархига киритилмайди ва молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир этмайди.

 

Шарофиддин ҲАЙДАРОВ,

Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби
услубияти ва аудит бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2026 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика