Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Солиқ солиш

Солиқ ҳам объектга қараб

Иккита кўчмас мулк объекти менга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли. Улар ўтган асрнинг 90-йилларида сотиб олинган. Мен уларни бир вақтда ёки йил мобайнида сотмоқчиман.

Агар битим 12 ой мобайнида 1 мартадан кўп тарзда амалга оширилса, жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк реализация қилинаётганда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланадими?

Д.Егоров,

тадбиркор.

 

– Солиқ солиш мақсадида мол-мулк деганда эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар (пайлар, ҳиссалар) ҳамда номоддий объектлар тушунилади.

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг инвентаризация қиймати ҳамда уни реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди).

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига асосан ЖШДС тўлашдан озод қилинган, бундан:

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно.

Шу тариқа, агар сиз яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг эгаси бўлсангиз, улар реализация қилинганда олинган даромадга, сиз 2 та кўчмас мулкни алоҳида-алоҳида ёки бир вақтнинг ўзида сотишингиздан қатъи назар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Агар сиз турар жойларни сотсангиз, 12 ой мобайнида турар жой объектлари 1 мартадан кўп реализация қилинганда солиқ солинадиган объектлар турар жой фонди барча объектларини реализация қилишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ўн икки ойлик давр турар жойни биринчи марта реализация қилиш санасидан бошлаб ҳисобланади. Турар жой ўн икки ойлик давр мобайнида икки ва ундан ортиқ марта реализация қилинганда, солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар биринчи турар жой реализациясини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246 ва 15/1-5434-сон қўшма хати).

Яъни бир вақтнинг ўзида 2 та турар жой реализация қилинганда сиз иккала объектдан олинган даромаддан жисмоний шахслардлан олинадиган даромад солиғи тўлайсиз.

Солиқ кодексининг 181-моддасига кўра жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадга энг кам ставкада (2015 йилда – 8,5%) ЖШДС солинади.

Мазкур мулкий даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари).


Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2056 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика