Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Солиқ солиш

Штатда бўлса, иш ҳақи ҳам тайин

Муассис микрофирма штатида қайд этилган, бироқ унга иш ҳақи ҳисоблаб ёзмасликни сўраяпти.

Фирма штатида қайд этилган муассисга иш ҳақи ҳисобламаслик тўғрими? Унинг иш ҳақидан қандай мажбурий ажратмалар қилиниши керак?

Т.Титова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 153-моддасига мувофиқ меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

МКнинг 154-моддасида белгиланишича, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.

Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг1 (ЯТС) биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-моддаси).

Шу тариқа, сиз фирма ходимига, башарти у ўз меҳнат вазифаларини бажарган бўлса, у айни вақтда фирманинг муассиси бўлишидан ҳам қатъи назар, иш ҳақи ҳисобламасликка ҳақли эмассиз.

Бугунги кунда бир ой учун энг кам меҳнат ҳақи 293 158,4 сўмни ташкил этади (ЯТС биринчи разряди бўйича тариф коэффициенти 2,476 х ЭКИҲ 118 400). Ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС), фуқароларнинг суғурта бадалларини ушлаш ва ЯИТни ҳисоблаб ёзиш лозим.

ЖШДС Солиқ кодексининг VI бўлимига мувофиқ белгиланган ставкалар (солиқ солиш шкаласи) бўйича ҳисобланади, уларнинг 2015 йил учун миқдорлари Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 9-иловада келтирилган.

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари (2015 йил учун ставка – 7%) ва ЯИТ Солиқ кодексининг 51-бобига мувофиқ ҳисобланади.

2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯИТни 15%лик ставкада, бироқ ҳар бир ходим учун ҳар ойда ЭКИҲнинг 65%идан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар. Бунда мазкур тартиб ягона ижтимоий тўловни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун амал қилади.

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ алоҳида тартиб белгиланган. Ушбу меъёрлар Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 мувофиқ белгиланади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

1ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарорига 1-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика