Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Божхона

Фахрийлар ҳамиша эъзозда!

Миллий матбуот марказида 2015 йилКексаларни эъзозлаш йили муносабати билан «Божхона хизмати фахрийларини қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида Давлат божхона қўмитаси ва Божхона хизмати фахрийлар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида мамлакатимизда, шу жумладан божхона органларида амалга оширилаётган ишлар хусусида ОАВ вакилларига ахборот берилди. 

 

Таъкидландики, Давлат божхона қўмитаси Пенсия таъминоти гуруҳи маълумотларига кўра, божхона тизимидаги пенсионерлар сони ҳозирда 1 800 нафардан ошади. Жорий йилда эса 42 нафар божхона ходими ҳурмат ва эъзоз билан нафақага кузатилди. Шу муносабат билан уларга 146,4 млн сўм миқдорида бирйўла тўловлар амалга оширилди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона фахрийларига ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимларининг оила аъзоларига мурувват кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмасига 57 млн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 144 нафар нафақадаги божхоначилар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган божхона ходимларининг оилаларига доимий равишда моддий ёрдам кўрсатилиб, 34 нафар бемор ходимларнинг ҳолидан хабар олинди.

Мазкур йўналишдаги ишлар фақатгина божхона ходимларига қаратилмасдан, Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, турли жамиятлар ва фондларга, кам таъминланган кекса фуқароларга ҳам йил бошидан буён 104 млн сўм миқдоридаги хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

Бир гуруҳ фаол божхона фахрийлари ташаббуси билан 2002 йилда таъсис этилган Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси Давлат божхона қўмитаси билан яқиндан амалий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, Уюшма божхона фахрийлари ва бўлажак божхоначилар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ёш кадрларнинг профессионал мутахассис бўлиб етишишида божхона фахрийларининг тажрибасидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шу мақсадда Уюшма Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида божхона тизими учун кадрлар тайёрлаш ишига кўмаклашиш, тингловчиларда танлаган касбига қизиқиш ва садоқатини ошириш, уларни миллий божхона тарихи ва анъаналари руҳида тарбиялаш, интизоми ва намунали хулқи, спортда юқори натижаларга эришиши йўлида ёрдам бериш, иқтидорли, аълочи тингловчиларни рағбатлантириш орқали институтда таълим жараёни самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, бу мақсадда «Намунали божхона тингловчисига» кўчма вимпелини ҳам таъсис этган.

Уюшма бошқаруви ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар фахрийларининг жамоат ташкилотлари билан ҳам ўзаро алоқалар ва тажриба алмашинувини йўлга қўйган бўлиб, улар томонидан ташкил этилаётган турли тадбирларда фаол қатнашиб келади.

Тадбирда журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 3278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика