Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Обуна – 2016

Газета фақат бухгалтерларга аталган деб ўйлаганлар янглишади

Солиқ тизимида изчил ўтказиб келинаётган ислоҳотлар бухгалтерлар билан тадбиркорларни норматив ҳужжатлардаги ўзгаришларни муттасил кутишга кўниктириб қўйди ҳам. Барча ўзгартишлар ва янгиликлардан бохабар бўлиш учун даврий нашрларга мурожаат этмай илож йўқ. Қолаверса, баъзи мураккаб масалаларни 2–3 та мутахассиснинг шарҳлари ва тушунтиришларисиз ҳал этиш мушкул.

Шу сабабли ҳам, ўз бухгалтерини қадрлайдиган ҳар бир корхона солиқ ва бухгалтерия мавзулари бўйича ихтисослашган газеталарга албатта обуна бўлади.  

 

Хўш, обунанинг афзалликлари нимада деб ўйлайсиз?

Биринчидан, керакли нашрни олиш учун аллақаерларга бориш, қидириш, излашнинг ҳожати йўқ. Даврий нашр чоп этилгани ҳамони, почтачи уни офисингизга келтириб беради.

Иккинчидан, бухгалтерлар, юристлар ва бошқа касб мутахассислари учун мўлжалланган махсус нашрларни фақат обуна йўли билан олиш кафолатлангандир.

Муайян мавзу йўналишидаги нашрларни ташкилот номига расмийлаштириш жуда қулай. Зотан, бундай ташкилотда ҳар қандай ходим зарур пайтда керакли ахборотлардан бемалол фойдалана бериши мумкин. Мухтасар қилиб айтганда, ўз вақтини қадрлайдиган ва пулни тежаб қолишни ўйлайдиган ҳар бир одам обунани маъқул топади.

 

Обуна учун туҳфа.

Ҳафталик «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи» ва «top» газеталарига бир йил – 2016 йил учун обунани июль–август ойларида расмийлаштирганларнинг ҳаммасига, анъанага кўра «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти нарх бобида чегирма-сийлов ҳамда ҳамкорларимиздан бонуслар тариқасида туҳфа тайёрлаб қўйди. Имтиёзли обунани расмийлаштираётганда бериладиган бундай чегирмалар ва бонуслар тўғрисидаги муфассал ахборот «СБХ»нинг кейинги сонида эълон қилинади ҳамда norma.uz сайтида жойлаштирилади.

 

Яқин ҳамкорлик қилиб келаётганларга ташаккур! 

 

КУТИЛГАН ДАМЛАР КЕЛДИ

«Налоговые и таможенные вести» – «Норма», «top» ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» – «Норма маслаҳатчи» газеталарининг комплектларига обуна компанияси бизда, мана неча йилдирки, имтиёзли обуна даври билан бошланади. Ана шу вақт ичида сизларга ишончли манбалардан мўътабар ахборотларни бир йил мобайнида олиш, қолаверса, амалий аҳамиятга молик бонуслардан фойдаланиш, ёқтирган совғалар олиш имкониятини таклиф этамиз. Қисқаси, имтиёзли обуна бошланди, мухбирларимизга улардан баъзилари ўз таассуротларини айтишга ҳам улгурдилар.  

 

Марина СОБОЛЕВА,

«Vladis Motors» МЧЖ
бош бухгалтери:

– «Налоговые и таможенные вести» газетасини 2002 йилдан буён, «Норма» газетасини эса ташкил топганидан бери оламиз. Уларга обунани деярли ҳамиша биринчилар қатори расмийлаштирамиз. 2015 йили бонус тариқасида газетанинг электрон ифодасини ҳам олмоқдамиз – у босма нашрдан аввалроқ чиқади. Зўр-а? Босма ифодаси қўлга етиб келгунча мен нималарга алоҳида эътибор бериш зарурлигини билиб оламан. Умуман айтганда, ташкилотимиз фаол обуначилардан биридир. Семинарларга, хусусан, ҳисоботлардаги ўзгаришларга оид семинарларга мунтазам қатнашиб келаман, «Бевосита мулоқот» хизмати имкониятларидан фойдаланиб, компания экспертларига саволларимни йўллайман. Уларнинг жавоблари ишимда учраб қоладиган муаммоларни ҳал этишда ёрдам бермоқда.

Сизлар чиқараётган китоблар ҳам қўлимиздан тушмайди. Энг сўнгги олган китобимиз «Экспорт-импорт операциялари» ва «21-сон БҲМС (Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг 21-миллий стандарти)» бўлди. «Норма» билан мулоқотимиз, таъбир жоиз бўлса, бир умрликдир.

 

Ислом КАРИМБОЕВ,

«Mega Tour» МЧЖ директори:

– Компаниямиз 2005 йилдан эътиборан фаолият юритиб келмоқда. Сизларнинг «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «top» нашрларингизга обуна бўлиш бениҳоят муҳим масаладир. Бу газеталар бухгалтерларимиз учунгина эмас, умуман ҳаммамиз учун кундалик қўлланма, столимиз устида ҳамиша шай турадиган китобдир. Бу нашрларда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқлар ҳақида профессионал даражада тушунтиришлар, бошқа фойдали ҳуқуқий ахборотлар эълон қилиб борилади. Саволлар ва экспертларнинг жавоблари одатда, норматив ҳужжатларга ҳаволалар билан биргаликда берилиши менга ёқади. Бу ҳам қулай, ҳам ишонарлидир. Мушоҳада доирасини кенгайтириб ва бойитиб боради улар.

Кўпроқ газетанинг босма ифодасидан фойдаланамиз. Газеталарнинг тахлами тўлиқ бўлишига ҳаракат қиламиз.

 

Ольга ШАРИПОВА,

«Pervosvet» МЧЖнинг бухгалтер ёрдамчиси:

– 5 йилдан ошдики, «Налоговые и таможенные вести», «Норма», «top» нашрлари комплектига обуна бўламиз. Ҳар сафар обунани кампания бошланиши ҳамони расмийлаштирамиз. Биз учун шуниси қулай. Ана шу нашрларга обуна бўлиш керакми ўзи деган масала бизни ҳеч қачон ўйлантирган эмас. Таҳририят тақдим этаётган туҳфалар ҳам маъқул. Ўтган йили салмоқли сийлов-чегирма олиб, «Norma» ўқув марказида молия ва бошқарув ҳисоби бўйича бир неча курсдан ўтдим. Шунингдек «Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби» ва «Амалиётчи бухгалтер» курсларида масофавий таълим тизими бўйича шуғулландим. Мунтазам равишда семинарларга қатнайман. Жумладан, истеъмолдан чиқарилган меҳнат дафтарчалари ҳақидаги ахборотлардан дастлаб семинарларда хабар топдим, сўнгра бу ҳақда газетада чоп этилган мақолани ўқидим. Шу зайил ташкилотимизда меҳнат дафтарчасини алмаштириш жоиз бўлган ходимлар борлиги маълум бўлди.

Байрам корпоративлари ҳақини тўлашда «NORMA карточка»сидан бир неча бор фойдаландик. Бунинг учун раҳмат.

 

Ноила ГИЛЯЗЕТДИНОВА,

«Edem bolalar uyi» МЧЖ
бош бухгалтери:

– «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарига қатор йиллардан буён обуна бўламиз – уларни муттасил ўқиб борамиз. Обуна бошлангани ҳамони ҳамиша уни расмийлаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу жуда қулай, негаки бу ишни кейинроққа қолдирсак, нима биландир овора бўлиб қолиб, фурсатни ва бонусларни бой беришимиз мумкин. Бонуслар масаласига келганда, таассуфки, ҳозирча семинарларда иштирок этиш имкони бўлмади – иш кўп, улардан ортиб чиқиш қийин. Лекин бу йил ана шундай имкониятдан албатта фойдаланамиз.

Мухбиримиз Ольга КИРЬЯКОВА суҳбатлашди.

 

Таҳририятдан: газеталаримизнинг навбатдаги сонлари чиққан кунга қадар обуначиларимиз сони 450 нафардан ошди. Уларнинг сафига дадил қўшилаверинг!

Прочитано: 1756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика