Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Сервис қанча туради

Корхонамиз фаолиятининг ўзига хослиги боис бизга яқин ва олис хориждан вақти-вақти билан меҳмонлар келиб туради. Биз меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштирамиз ва меҳмонхона хизматларига ҳақ тўлаймиз. Бунда меҳмонхона тўловга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда истиқомат қилиш бўйича хизматларга ҳақ АҚШ долларида ҳисоблаб берилиши ва тўлов кунидаги ЎзР Марказий банкининг курси бўйича сўмларда тўланишини қайд этади. Мазкур шарт меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича шартномада ҳам ёзиб қўйилган. Меҳмонхона хизматларига доим ҳам ҳисобварақ-фактура тақдим этилган кунда ҳақ тўлашга муваффақ бўлинмайди, шу сабабли АҚШ доллари курсининг ўзгариши боис тўлов суммаси билан ҳисобварақ-фактурада қайд этилган сумма ўртасида фарқ ҳосил бўлади.

Қандай суммани кўрсатилган меҳмонхона хизматларининг қиймати сифатида эътироф этиш керак: ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган сумманими ёки, агар хизматлар қиймати АҚШ долларида, улар тўлови эса сўмларда белгиланган бўлса, банкдаги тўлов суммасиними? Мазкур вазиятни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қандай акс эттириш керак? АҚШ доллари курсининг ўсиши туфайли ҳосил бўлган тўловдаги фарқ суммасини қаерга киритиш керак?

Н.Ким,

МЧЖ бухгалтери. 

 

Солиқ кодексининг 222-моддаси еттинчи қисмига кўра ҳисобварақ-фактура хизматлар кўрсатиш обороти амалга оширилган санада ёзилади. Чет эл валютасидаги операциялар ҳам бухгалтерия ҳисобида улар амалга оширилган санадаги ЎзР МБ курси бўйича сўм эквивалентида Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг1 (бундан кейин – 1411-сон Низом) 6-бандига мувофиқ акс эттирилади.

Сизнинг етказиб берувчингиз – меҳмонхона хизматлар нархи (тарифлари) чет эл валютасида белгиланган шартнома шартларига мувофиқ чет эл валютасида ҳисобварақ-фактура ёзди ва бу вақтнинг ўзида ҳисобварақ-фактура ёзилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича қайта саналган миллий валютада акс эттирди (Солиқ кодексининг 222-моддаси ўн учинчи қисми).

Бухгалтерия ҳисобининг негиз бўлувчи тамойилларидан бири ҳисоблаб ёзиш тамойилидир. Бунинг маъноси шуки, даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида пул маблағлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган пайтда акс эттирилади (1-сон БҲМСнинг2 16-банди; Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос3).

Шу сабабли меҳмонхона хизматлари қийматини сиз тақдим этилган ҳисобварақ-фактура санасида ушбу кундаги АҚШ доллари курси бўйича сўм эквивалентида ташкилот харажатларига киритасиз. Уларга ҳақни эса тўлов кунидаги МБ курси бўйича сўм эквивалентида тўлайсиз. Доллар курсининг ўзгариши муносабати билан курс фарқи вужудга келади. Хизматларга чет эл валютаси эквивалентида баҳо белгиланган тақдирда курс фарқи хизматларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган санасигача бўлган давр учун, шунингдек олдиндан ҳақ тўлаш санасидан хизматлар олинган санагача бўлган давр учун ҳисоблаб чиқарилади (1411-сон Низомнинг 13-банди). Ижобий курс фарқи 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағида, салбий курс фарқи эса 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошган суммаси ЯСТни белгилаш чоғида солиқ солинадиган базага киритилади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун курсдаги ижобий фарқ Солиқ кодексининг 132-моддаси 13-бандига мувофиқ бошқа даромадлар таркибида жами даромадга киритилади.

Бухгалтерия ҳисобида юқорида баён этилган операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Хизматлар учун олдиндан ҳақ (15%) тўланган (2 388,25 сўм курси бўйича 150 доллар)

 

358 237,50

 

4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Шартнома

 

Хизматларга ҳисобварақ-фактура тақдим этилган (2 401,09 сўм курси бўйича 1 000 доллар)

 

2 401 090,00

 

Зарарларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси

 

Курсдаги фарқ акс эттирилган
(2 401,09 сўм – 2 388,25 сўм) х
150 доллар)

 

1 926,00

 

4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

Бухгалтерия маълумотномаси ҳисоб-китоби

 

Хизматлар учун якуний ҳисоб-китоб (85%) қилинган (2 405,41 сўм курси бўйича 850 доллар)

 

2 044 598,50

 

4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Шартнома, ҳисобварақ-фактура

 

Курсдаги фарқ акс эттирилган
(2 405,41 сўм – 2 401,09 сўм) х
850 доллар)

 

3 672,00

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

Бўнак ҳисобга олинган

 

2 404 762

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

1МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2«Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

3МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2119 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика