Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Устуворликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мажлиси тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бўлиб ўтган мажлисида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинган 2015–2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1%ни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 8,1%га ўсди. Экспорт ҳажмларининг 7,4%га ўсиши ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ортиқ бўлмади.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини тубдан кўпайтириш, хизматлар ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, ички талабни мутаносиб рағбатлантириш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 13,5%га, чакана товар айланмасининг 14,8%га ва хизматларнинг 13,1%га ўсишини таъминлади.

Аҳоли бандлиги масалаларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар туфайли 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 441,8 мингта янги иш ўрни, улардан 274,9 минг иш ўрни ёки 62,2%и қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Фаол инвестиция сиёсатини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш, инфратузилмани ривожлантириш ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 9,8%га, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 10,9%га ўсишини таъминлади. 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида 63 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. 1 866 та ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 585 та янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Инвестиция жараёнларининг фаоллашуви пудрат қурилиш ишлари ҳажмининг 18%га ўсишига кўмаклашди.

Мажлис қатнашчилари иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш, хусусий мулкнинг аҳамияти ва улушини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишни ва кафолатларини кучайтириш, акциялаштиришни чуқурлаштириш ва корпоратив бошқаришни такомиллаштириш, саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва диверсификациялаш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ишларни самарали мувофиқлаштириш ҳамда тизимли ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Мажлис давомида 2015–2019 йилларга мўлжалланган таркибий ўзгартиришларнинг қабул қилинган дастурлари барча бандларини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш устидан мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг қатъий тизимини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга катта эркинлик бериш, уларни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этиб ўтилдики, кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар фақат биринчи ярим йилликнинг ўзидагина 15,2 мингта янги кичик бизнес субъектларини ташкил этишга кўмаклашди, бу 2014 йилнинг шу давридагидан 6,3% кўп. Кичик бизнес субъектларига 6,4 трлн сўм ёки ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан
1,3 баравар кўп банк кредитлари ажратилди.

 Алоҳида таъкидлаб ўтилдики, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига мансабдор шахсларнинг тўсқинлик қилиши ёки ноқонуний аралашуви юзасидан масъулиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш, рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиботларини янада соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда мулкчиликнинг устувор шакли сифатида хусусий мулкни ва кичик бизнесни янада ривожлантиришга кўмаклашади.

Шу муносабат билан махсус ташкил этилган ишчи комиссия, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга ва унинг устуворлигини мустаҳкамлашга, энг кўп қулай ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлими яратишга йўналтирилган бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш топширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Бош вазир ўринбосарларининг, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, республиканинг йирик корхоналари ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Республика Ҳукумати мажлисига киритилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, уларда 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишни сўзсиз таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2015 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика