Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 30 / Қонунбузарликлар фош этилди

Яшириб, янглишди

Дори-дармон воситаларининг олиб кирилишида таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашилади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чегараланган психотроп ҳамда наркотик воситалари рўйхати тасдиқланган. Ушбу Қарор билан психотроп ва наркотик воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш тартиби белгиланган.

 

Яъни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш, транзит тарзида ўтказишга фақатгина Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификат ва рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Рақамларга мурожаат қилсак, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2015 йилнинг ўтган ярми давомида 20 та божхона қоидабузарлиги аниқланиб, салкам 800 дона таблетка ва 7 та ампула кўринишидаги турли психотроп дори воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Россия Федерациясидан кириб келаётган йўловчи поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш чоғида фуқаро Н.Х.нинг йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, 7 дона «Феназепам» ҳамда 25 дона «Клоназепам» номли психотроп таблеткаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга урингани фош қилинди.

Мазкур поезднинг яна бир йўловчиси Қ.А. ҳам 20 дона «Феназепам» психотроп дори воситасини яширин равишда олиб киришга «муваффақ» бўлолмади.

«Довут-ота» чегара божхона пости ходимлари томонидан Қозоғистон Республикасидан пиёда тарзида кириб келган С.Н.нинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Қарангки, бу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаган ҳолда 59 дона «Феназепам» психотроп таблеткаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришни кўзлаган экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, фуқароларимиз божхона чегарасини кесиб ўтишда таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини истеъмол қилишга рухсат берувчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларни божхоначиларга тақдим қилишганида бир қатор божхона қоидабузарликларининг олди олинган бўлар эди.

Шифокорнинг тегишли кўрсатмасисиз, шунчаки таниш-билишларнинг тавсияларига асосланиб, психотроп дори воситаларини истеъмол қилиш саломатлик учун зиён эканлигини унутмайлик!

 

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика