Ташкилот хорижий компания билан ускуна етказиб беришга шартнома тузди. Шартнома суммаси 100 минг ш.б. ни ташкил қилади. Шундан 95 минги – ускуна қиймати ва 5 минги – монтаж қилиш, созлаш, ўрнатиш ва ходимларни ўқитиш қиймати.
Ўзбекистон норезиденти бўлган компанияга республика ҳудудида бажарилган монтаж қилиш, созлаш, ўрнатиш ва ходимларни ўқитиш учун тўланган сумма ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ҳисобланадими?
Д.Хўжаев,
аудитор.
– Солиқ кодексининг 306-моддаси иккинчи қисмига кўра Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ)нинг солиқ солиш объектидир. Сизнинг ҳолатда республика ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси мавжуд эмас.
Сизнинг корхонангизга монтаж қилиш, созлаш, ўрнатиш ва ходимларни ўргатиш бўйича хизматлар кўрсатиляпти, улар бевосита ускуна етказиб бериш шартномасини бажариш билан боғлиқ. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган корхонага ЎзР ҳудудида монтаж қилиш, созлаш, ўрнатиш ва ходимларни ўргатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун суммалар ЯИТ солиш объекти деб ҳисобланмайди.
Алла МОСКАЛЕНКО,
«PKF MAK Alyans» АК аудитори,
солиқ маслаҳатчиси.