Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устав фондининг камайиши лицензия тугатилишига сабаб бўла оладими?

Корхонамиз 2014 йилда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия олган. Ҳозирги кунда корхона балансидаги мулк сотилди, лекин устав фонди нақд пулда ЭКИҲнинг 1 200 баравари миқдорида шаклланган.

Корхона балансидаги мулк сотилгандан кейин у улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?

Ойбек Фозилов, фермер. 

 

 

– Улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия олган юридик шахс қонунчиликда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши керак.

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 05.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Низом) 9-бандида лицензия талабгори бўлмиш юридик шахсда ЭКИҲнинг камида 3500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия шартлари ва талабларидан бири этиб белгилаб қўйилган.

Лицензия олинганидан кейин ҳам лицензиат лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилиши шарт. Хусусан, корхона устав фонди Низомнинг 9-бандида белгиланган миқдордан камайиб кетган бўлса, лицензиат ушбу лицензия асосида фаолият юритиши мумкин эмас. Бундай вазиятда юридик шахс устав фондини тегишли миқдоргача шакллантириш чораларини кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, лицензияловчи органга рўй берган ўзгаришлар ҳақида хабар бериши керак.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) 23-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги факти лицензияловчи орган томонидан лицензия амал қилишининг тугатилишига олиб келади.

 

Жавобни «Norma Profi» эксперт-юристи
Сабоҳат СУЛТАНОВА тайёрлади.

Прочитано: 1640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика