Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Устуворликлар

Электрон харидлар тизими такомиллашмоқда

● Электрон харидлар янада ошкора ўтади

● Ҳар бир талабномага 6 та таклиф

● Ғолибни аниқлашда инсон омили мавжуд эмас

 

Республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказишда ошкораликни таъминлаш, уларда кичик бизнес субъектлари иштирокининг аҳамияти ва жорий этилган янги савдо платформаси истиқболларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Республика товар-хом ашё биржаси томонидан биржада давлат ва корпоратив харидларини жорий этиш, биржа савдоларида кичик бизнес субъектларининг ролини янада кучайтириш, тизимнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, биржа фаолиятида янги йўналишларни ўзлаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2011 йил 7 февралдаги «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида»ги ва 2013 йил 5 апрелдаги «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги қарорлари бу борадаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тадбирда таъкидланганидек, электрон харидлар тизими давлат ва корпоратив харидлар савдо платформаларидан иборат бўлиб, улар бошланғич нархларни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион савдолар шаклида амалга оширилади. 2014 йилда электрон харидларнинг умумий ҳажми 821 млрд сўмга етгани мамлакатимизда кейинги йилларда бу борада муттасил ўсиш суръатлари қайд этилаётганини кўрсатади. Бунда давлат харидлари ҳажми 2013 йилга нисбатан 13 фоизга ўсиб, 470,6 млрд сўмни ташкил этди. Корпоратив харидларнинг айланмаси эса 350 млрд сўмдан ошди.

Электрон савдоларнинг бошланғич босқичида ҳар бир буюртмага атиги иккитадан таклиф келиб тушган бўлса, бугунга келиб давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказилаётган савдоларда ҳар бир талабномага олтитагача таклиф чиқмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларининг иштироки тобора кенгайиб бориши электрон савдоларининг юқори суръатда ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, 2014 йилда давлат харидлари бўйича тузилган битимларда уларнинг улуши 99 фоиз, корпоратив харидлар бўйича бу кўрсаткич 96 фоизни ташкил этган.

Савдо тизимининг ошкоралиги, аввало, электрон харидлар бўйича ахборот ресурси ва бир вақтнинг ўзида кўп тармоқли савдо платформаси вазифасини бажараётган биржанинг махсус ахборот портали орқали таъминланмоқда. Электрон харидлар ташкил этилишининг яна бир муҳим шартларидан бири, бу савдо ғолиби аниқланаётган пайтида инсон омилининг мавжуд эмаслигидир. Харидлар ҳажми ва кўлами тобора кенгайиб бораётгани бозордаги соф рақобат муҳити янада ривожланишига хизмат қилмоқда.

Тизимдаги афзалликлар бюджет ташкилотлари, монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг харид фаолияти самарадорлигини таъминланмоқда. Хусусан, 2013 йилда 83 млрд бюджет маблағлари тежаб қолинган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йили 117,4 млрд сўмни ташкил этди. Корпоратив харидлар бўйича ўтказилган аукцион савдоларда бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобига 64,1 млрд сўм тежаб қолинди.

Анжуманда журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1726 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика