Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Унвон учун имтиёз борми?

1. Менинг отамга 2003 йилда Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони берилди. Ушбу фахрий унвон билан ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сон Қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низомнинг 13-бандига асосан меҳнат фахрийси сифатида менинг отамга ер участкаси ажратилиши мумкинми?

2. Отамга берилган фахрий унвонга ёхуд шу каби давлатимиз томонидан бериладиган бошқа фахрий унвонга эга фуқаролар меҳнат фахрийси унвонига тенглаштирилган ҳолда ер участкасини биринчи навбатда олиши мумкинми?

Ф.Романов, нотариа идора ходими. 

 

– Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низомнинг (ВМнинг 30.12.2006 йилдаги 272-сон Қарори билан тасдиқланган) 13-банди талабларига асосан ер участкалари биринчи навбатда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга, Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига, байналмилал жангчиларга, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига, меҳнат фахрийларига, ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.

Гарчи Солиқ кодекси (147-моддасининг 12-банди), юқоридаги Низом (13-банди) каби айрим қонун ҳужжатларида имтиёзга эга шахслар қаторида меҳнат фахрийлари ҳам кўрсатиб ўтилган бўлса-да, бироқ ушбу унвон ҳамда унинг эгаларига доир масалалар қонунчилик билан тартибга солинмаган, яъни бу борада ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд.

Бинобарин, миллий қонунчиликда:

– уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– 1941–1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахслар;

– уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларига эга бўлган шахслар тоифаларининг ҳуқуқий мақомлари, уларга белгиланган имтиёз ва бошқалар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, қонунчиликда меҳнат фахрийси унвони тушунчасининг ўзи, шунингдек ушбу унвон кимга ҳамда ким томонидан берилиши тартиблари ҳам мавжуд эмас.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 16-бандига мувофиқ ҚР давлат мукофотлари ҳамда фахрий унвонларини таъсис этиш ҚР Жўқорғи Кенгесининг мутлақ ваколатлари сирасига киради.

Демак, ушбу унвонлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, жумладан уларга имтиёзлар белгилаш ҳам ўз-ўзидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий органлари ваколатига тегишлидир.

Шу боис, мазкур масалага аниқлик киритиш учун муаллиф томонидан ушбу органларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

 

Жавобни эксперт-юристимиз, ю.ф.н. Маҳкам ВОҲИДОВ тайёрлади.

Прочитано: 3222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика