Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Солиқ солиш

ЖШДС ва ундан солиқ тўланг

Компаниямиз жисмоний шахс билан транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишга 3 млн сўмлик шартнома тузди. Биз олдиндан ана шу сумманинг ҳаммасини солиқларни ушламасдан тўладик.

Шартнома бўйича тўловдан даромад солиғи, суғурта бадаллари, ШЖБПҲга ажратма ушлашимиз ва ундан ЯИТ ҳисоблаб ёзишимиз керак эдими? Агар шундай қилишимиз керак бўлса, солиқ ҳисоботида компания ҳисобидан қилинадиган мазкур ажратмаларни қандай акс эттириш керак, зеро бутун сумма жисмоний шахсга тўлаб бўлинган?

Бухгалтер. 

 

– Якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмаган жисмоний шахсга даромад тўлаш чоғида (шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича) корхонангиз даромад тўлаш манбаи сифатида ШЖБПҲга ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС), суғурта бадалини ушлаши, шунингдек ЯИТ тўлаши шарт эди. Бу ўз вақтида қилинмаганлиги боис сиз даромад ҳисобланган йил ставкаларида кўрсатилган солиқлар ва тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилишингиз, пеняни ҳисобга олган ҳолда боқимондани бюджетга тўлашингиз, ҳисобот даври ва даромад ҳисобланган (эътироф этилган) йил учун ҳисоботни қайта топширишингиз лозим.

Масалан, агар бўнак 2014 йил декабрида тўланган, баҳолаш эса 2015 йил январида амалга оширилган, буни тасдиқлаш учун ҳисобот, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси ёки бошқа ҳужжат имзоланган бўлса, жисмоний шахснинг даромади 2015 йил январида эътироф этилади. Тегишинча, ҳисобот хато қилинган давр – 2015 йил I чораги учун қайта топширилади.

Маълумки, ЖШДС ва мажбурий суғурта бадалларини тўловчи бўлиб, ЯИТдан фарқли равишда, жисмоний шахслар ҳисобланади. ЖШДС ва корхона тўлаган мажбурий суғурта бадали суммаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодекси 177-моддасининг 1-банди), ундан ҳам ЖШДС тўланиши керак. Ушбу ҳолда моддий наф солиқлар бюджетга ўтказилган ойда эътироф этилади ва ушбу давр учун ҳисоботга киради.

Келтирилган мисолга татбиқан олганда, агар ушланмаган тўловларни корхона 2015 йил майда тўласа, моддий наф 2015 йил I ярми учун ҳисоботда кўрсатилади. ЖШДС бўйича ҳисоботда* даромад стандарт тарзда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасида кўрсатилади (Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 004-сатри), ундан солиқ эса – Маълумотларнинг 012-сатрида кўрсатилади.

Корхона тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033% миқдорида пеня ҳам тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 120-моддаси).

 

*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.


Людмила ВОЛОСНОВА,

«Norma Ekspert» мутахассиси. 

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика