Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Солиқ солиш

Молиявий ижара ҳар доим лизинг бўлавермайди

Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон Қарорининг 7-бандига кўра 2006 йил 1 апрелдан бошлаб лизинг хизмат турларини кўрсатаётган юридик шахслар 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарори билан ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди. Имтиёз татбиқ этиладиган хизматлар рўйхатига, хусусан, лизинг бўйича хизматлар киради.

Компаниямиз кейинчалик молиявий ижарага бериш учун мол-мулкни олдиндан харид қилиш ниятида. Яъни лизинг объектини лизинг олувчининг топшириғи билан эмас, балки лизинг берувчининг ташаббусига кўра сотиб олмоқчи. Бунда бўлғуси лизинг олувчилар албатта ушбу мол-мулкни келгусида лизингга олиш хоҳишини билдиришлари мўлжал қилиняпти.

Лизинг объектини лизинг олувчининг топшириғига кўра эмас, балки лизинг берувчининг ташаббусига кўра харид қилишга оид муносабатлар лизинг деб ҳисобландими? Агар ҳисобланмаса, бундай битимларга (хизматларга) фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этиладими?

Б.Шербоев,

компания юристи.

 

– Ҳа, ҳақиқатан ҳам, мол-мулкни лизингга бериш хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар ва кичик корхоналарга фойда солиғи ҳамда ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этилади (Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-илова). Бироқ молиявий ижаранинг ушбу турида албатта қуйидаги шарт бажарилиши керак: лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига ҳақ эвазига беради (14.04.1999 йилдаги «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сон Қонуннинг 2-моддаси).

Агар сиз мол-мулкни лизинг олувчининг топшириғисиз (ҳақиқатда ўз эҳтиёжларингиз учун ёки товар сифатида), кейинчалик уни ижарачига бериш учун харид қилсангиз, бундай битим умумий «молиявий ижара» тушунчасига, бироқ унинг аниқ тури – лизинг тарзида эмас, тўғри келади. Афсуски, молиявий ижара бўйича олинган даромадларга фойда солиғи ва ЯСТга доир имтиёзлар назарда тутилмаган.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика