Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Чет эл валютасини сотишнинг бухгалтерия ҳисоби

– Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»1 ҳамда Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ акс эттирилади.

Чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш Марказий банкнинг ушбу операцияларни амалга ошириш кунидаги курси бўйича акс эттирилади. Бунда вужудга келадиган ижобий ёки салбий курс фарқи хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига молиявий фаолиятдан даромадлар (харажатлар) сифатида киритилади (Низомнинг 9-банди).

Чет эл валютаси сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Валюта ҳисобрақамидан МБ курси бўйича чет эл валютаси ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Чет эл валютаси МБ курсидан юқори курс бўйича сотилганда унинг сўмдаги эквиваленти ҳисоб-китоб рақамида ҳисобга олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

(сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига)

5530-«Бошқа махсус счётлар»

(МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига);

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

(сотиш кунидаги ва валюта бозоридаги битим курси бўйича ҳамда МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматлари ўртасидаги фарқ суммасига)

Чет эл валютаси МБ курсидан паст курс бўйича сотилганда унинг сўмдаги эквиваленти ҳисоб-китоб рақамида ҳисобга олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

(сотиш кунидаги валюта бозоридаги битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига);

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

(сотиш кунидаги ва валюта бозоридаги битим курси бўйича ҳамда МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматлари ўртасидаги фарқ суммасига)

5530-«Бошқа махсус счётлар»

(МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қийматига)

 

 

Ҳосил бўлган курс фарқи бевосита киритиш йўли билан ёки жамғариш йўли билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади (22-сон БҲМСнинг 17-банди). Фарқни киритиш усули корхона томонидан мустақил равишда танланади ва ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши шарт.

Солиқ кодексининг 140-моддасига мувофиқ валюта ҳисобварақлари бўйича, шунингдек чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги ижобий фарқ бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказий банк томонидан белгиланган курсдан юқори баҳода сотилганда ушбу валютага мулк ҳуқуқининг ўтиш санасида даромадлар таркибига киритилади.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ижобий курс фарқи корхонанинг ялпи даромади таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси; 132-моддасининг 13-банди), салбий курс фарқи солиқ солинадиган базадан чегириб ташланадиган корхонанинг бошқа харажатлари таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 43-банди).

Курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси бешинчи қисми).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика