Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тендер зарар ҳисобига эмас

Таъмирлаш-қурилиш ишлари билан шуғулланувчи ташкилот бошқа харажатлар миқдорини Давлат статистика қўмитасининг минтақа бўйича маълумотлари (20,44%) асосида аниқлайди. Тендер савдоларида рақобатбардошлиликни оширишни кўзлаб уларни 16–18%гача пасайтирмоқчимиз. Пудратчи тендер (танлов) савдолари ўтказилаётганда бошқа харажатлар миқдорини камайтира оладими?

В.Максимов,

МЧЖ бўлими бошлиғи.

 

– Танлов савдолари – танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усулидир (ВМнинг 3.07.2003 йилдаги 302-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низом, кейинги ўринларда – 302-сон Низом). Улар танлов савдолари предметининг эълон қилинган бошланғич нархини пасайтириш юзасидан ўтказилади (302-сон Низомнинг 54-банди). Ғолиб энг рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича аниқланади (302-сон Низомнинг 76-банди). Номзод пудрат ташкилотлари танлов савдоларида иштирок этиш учун белгиланган тартибда ва пудрат ишлари бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда танлов таклифи нархини мустақил белгилайдилар.

ШНК 4.01.16-09 «Қурилиш қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидалари» (Давархитектқурилиш раисининг 30.07.2009 йилдаги 83-сон буйруғи билан тасдиқланган) 4.3-банди билан белгиланишича, қурилиш қиймати, хусусан, пудратчининг бошқа харажатларини ҳам ўз ичига олади. Мазкур кўрсаткич Қурилиш объектлари қийматини шартномавий жорий нархларда ҳисоб-китоб қилишда буюртмачи ва пудратчининг «бошқа харажатлари»ни аниқлашга доир услубий тавсияларга (Давархитектқурилиш раисининг 28.12.2007 йилдаги 129-сон буйруғи билан тасдиқланган) ҳамда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ ҳисобланади.

Пудратчининг бошқа харажатлари пудрат ишлари (хизматлари) бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб жамланадиган зарурий фойдадан (шу жумладан мажбурий тўловлар ва ажратмалардан) иборат бўлади (Услубий тавсияларнинг 3.2.1-банди). Танлов савдоларида иштирокчи қурилиш қийматини жорий нархларда (таклиф баҳоси) аниқлашда аввалги ҳисобот даври (йил) учун ҳақиқатдаги баланс кўрсаткичлари асосида уларнинг даражасини (ҳажмини) қуйидагиларнинг маълумотлари бўйича ҳисоб-китоб қилади:

молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл);

корхона харажатлари (таннархи ва давр харажатлари) расшифровкалари;

меҳнатга доир ҳисобот (1-меҳнат шакли);

микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи (1-КБ шакли).

Услубий тавсияларга 1, 2 ва ­3-иловаларда пудратчининг бошқа харажатларини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ва ҳисобга олинмайдиган харажатлар моддалари рўйхатлари келтирилган.

Шу тариқа, пудратчи таклиф нархини аниқлаш учун бошқа харажатлар даражасини ҳисоб-китоб қилишда таклиф этилаётган ишлар бажарилиши натижасида олишни режалаштираётган иқтисодий жиҳатдан асосланган фойдани ҳисобга олиши керак. Агар ташкилотингизнинг молиявий кўрсаткичлари асосида ҳисоб-китоб қилинган бошқа харажатлар Давстатқўм маълумотларининг ҳажмидан кам бўлса, таклиф нархида кичикроқ даражани ҳисобга олиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва уларга тенглаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари маблағлари ҳисобига объектларни қуриш қийматини шакллантиришда ва капитал таъмирлашдагина Услубий тавсияларда келтирилган пудратчининг бошқа харажатларини ҳисоб-китоб қилиш тартибини қўллаш зарур. Корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан молиялаштириладиган объектларни қуриш ва капитал таъмирлашда у тавсия тусига эга ва шартлашаётган томонлар келишувига кўра қўлланилиши мумкин (Услубий тавсияларнинг 1.1, 1.3-бандлари).

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2967 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика