Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Қуриб битказилди, энди ҳисобга олиниши керак

ЯСТ тўловчиси бўлган қурилиш ташкилотимиз Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилинишини молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга асосан банкдан кредит олди. Жорий йилда турар жой биносини қуриб, квартираларни сотишимиз керак бўлади.

Турар жой биноларини қуриш ва квартираларни реализация қилишнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби қандай бўлади?

Н.Костана,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилинишини молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга1 (кейинги ўринларда – 1727-сон Низом) мувофиқ банклар томонидан кредитлар қурилиш ташкилотига қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун берилади, қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи сифатида амал қилади.

Тугалланмаган ишлаб чиқаришга доир барча харажатлар объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади ва унинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди (1727-сон Низомнинг 3-банди), қурилиш якунлангандан кейин тайёр маҳсулот ҳисобварақларига ўтади. Банк кредитига оид фоиз харажатлари капитализация қилиниши ва турар жой биносининг бутун қурилиш даври мобайнида унинг таннархига киритилиши лозим (24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»2). Бу бир вақтнинг ўзида турар жой биноси қурилишининг ҳам буюртмачиси, ҳам пудратчиси бўлиб, сиз объект сотишга тайёр бўлгунига қадар ЯСТ солинадиган даромадга эга бўлмаслигингизни англатади.

Қурилиш ташкилоти олинган кредит ҳисобидан қуйидагиларни амалга оширади:

қурилиш материалларини харид қилади;

қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвалларига мувофиқ ёрдамчи пудрат ташкилотларига бажариладиган ва бажарилган ишлар, автотранспорт, механизм хизматлари учун тўловларни тўлайди;

тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларини (ЁММ, табиий газ, электр энергияси, сув ва бошқалар учун) амалга оширади;

кредитланаётган объект қурилишида банд бўлган ишчиларга иш ҳақи тўлайди.

У қурилаётган уйлардаги квартираларни сотишдан келиб тушаётган маблағлар ҳисобига кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлайди. Квартиралар аҳолига, шу жумладан ёш оилаларга лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган нархлар бўйича сотилади. Ташкилотлар томонидан квартираларнинг бир қисми банк билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда олдиндан ҳақ тўлаш йўли билан сотиб олиниши ҳамда ёш оилалар аъзоларига ва бошқа ходимларга берилиши мумкин. Квартира харидори унинг қийматининг маълум қисми (дастлабки бадал)ни тўлаганлиги ҳақидаги банк ахборотига асосан қурилиш ташкилоти у билан квартирани сотиш тўғрисида шартнома тузади.

Қурилиш тугалланганидан сўнг ўз кучи билан амалга оширилган қурилиш ишлари реализациясидан (квартираларни сотишдан) тушган тушумга Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ЯСТ солинади. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (кейинги ўринларда – 2203-сон Низом) мувофиқ ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси энг кам сумма – (тасдиқланган ставкалар бўйича) эгаллаб турган майдондан келиб чиқиб, пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқариладиган ер солиғининг 3 баравари миқдори билан солиштирилади. Қурилишнинг меъёрий муддати давомида (муддат белгиланмаган бўлса – 1 йил мобайнида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ташкилотингиз 0,35 пасайтирувчи коэффициентини қўллашга ҳақлидир (2203-сон Низомга 1-илованинг 6-банди).

Бухгалтерия ҳисобида қурилган уйдаги квартиралар 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Махсус ссуда ҳисобварағига банкнинг қисқа (узоқ) муддатли кредити олинди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

«____ объекти бўйича кредит» ёрдамчи ҳисобварағи

 

6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари»;

7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари»

Махсус ссуда ҳисобварағидан (етказиб берувчиларга, ёрдамчи пудратчиларга, солиқларга ва мажбурий тўловларга, иш ҳақи тўлашга) тўловлар амалга оширилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

«____ объекти бўйича кредит» ёрдамчи ҳисобварағи

Турар жой биноси қурилишига харажатлар акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»;

1000-«Асосий воситаларни

ҳисобга олувчи счётлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6920-«Ҳисобланган фоизлар» ва бошқалар

Тайёр маҳсулот (таҳлилий ҳисоб кесимида қурилган квартиралар) ҳисобга қабул қилинди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Турар жой биноси фойдаланишга қабул қилингандан сўнг квартиралар харидорлари билан олди-сотди шартномалари бўйича тушум акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Тайёр маҳсулот (таҳлилий ҳисоб кесимида қурилган квартиралар) таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Банк томонидан харидор – жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган омонат ҳисобрақамларида жамланган, шунингдек харидор – юридик шахслардан махсус депозит ҳисобрақамига келиб тушган маблағлар ҳисобга олинди (таҳлилий ҳисоб кесимида квартиралар бўйича)

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

«22626» ёрдамчи ҳисобварағи

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Кредитни ва у бўйича фоизларни сўндириш акс эттирилди

 

6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари»;

7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари»;

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

«22626» ёрдамчи ҳисобварағи

Квартираларни сотиш бўйича молиявий натижа (9110 ва 9010-ҳисобварақларнинг ёпилиши) акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 12.09.2007 йилда 1727-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.  

Прочитано: 3839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика