Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Жуда қиммат турадиган эҳтиёт қисм

Умумбелгиланган солиқ солиш тизимида бўлган корхонамиз олди-сотди шартномаси бўйича ишлаб чиқариш ускунаси – иссиқлик алмаштирувчи мослама учун 35 млн сўмга эҳтиёт қисм сотиб олади.

Корхона балансида қиммат нархли эҳтиёт қисмни қандай таснифлаш керак – асосий восита сифатидами ёки ТМБ сифатида?

О.Князева, ШК бош бухгалтери.

 

– Асосий воситалар ҳисоби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га1 мувофиқ амалга оширилади. Унинг 3-бандига биноан асосий воситалар деб корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар эътироф этилади. Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

 бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;

 бир бирлик (тўплам) учун қиймати харид пайтида белгиланган ЭКИҲ миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади, инвентарь объекти эса:

барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект;

муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм;

бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян вазифаларни мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мўлжалдаги битта ёки бир нечта буюмлардир.

Битта асосий воситада турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлган ҳолатда ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил инвентарь объекти сифатида тан олинади.

Сиз сотиб олган иссиқлик алмаштиргични асосий воситаларга киритиш учун у қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши керак:

актив бир вақтнинг ўзида хизмат муддати ва қиймати мезонларига мувофиқ келиши;

асосий воситалар таснифлагичига таяниши лозим. Масалан, Асосий воситаларни қайта баҳолаш учун фойдаланиладиган уларнинг кодлари (шифрлари)га2 мувофиқ турли русумдаги иссиқлик алмаштиргичлар 4-«Машиналар ва ускуналар» гуруҳининг 41-46-«Ишчи машиналар ва ускуналар» кичик гуруҳида келтирилган;

мазкур актив мустақил равишда вазифаларни бажариш учун мўлжалланганлигини ёки у ишлаб чиқариш ускунаси асосий объектининг таркибий қисми (бирон-бир қисми) сифатида фойдаланилиши мумкинлигини аниқлаш. Биринчи ҳолатда актив асосий восита, иккинчи ҳолатда эса ТМБ (эҳтиёт қисм) деб тан олинади;

асосий воситанинг алоҳида қисми бўлган иссиқлик алмаштиргич ундан фарқ қиладиган алоҳида фойдали хизмат муддатига эга бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Бундай ҳолатда у бухгалтерия ҳисобида асосий воситанинг алоҳида инвентарь объекти деб ҳам тан олинади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Бухгалтерия ҳисоби саволлар ва жавобларда (Тошкент, «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ ­дунёси» НУ, 1996). 

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика