Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Божхона

Қариндошларнинг ҳаммасига тилла тақинчоқ келтирса бўладими?

Чет элликка турмушга чиққан синглим Бирлашган Араб Амирликларида яшайди. Тез орада у турмуш ўртоғи ва боласи билан меҳмонга келиши керак. Улар қариндош ва дугоналарга тилла тақинчоқлар ва 20 комплект миллий аёллар кийими (кўйлак, шарф ва «камиз» шалвари) олиб келишмоқчи. Синглим уларни декларациялаши ва қандайдир бож тўлаши керакми?

Мавжуда Ф.

 

– Синглингиз кўп миқдорда тилла тақинчоқлар олиб кира олмаса керак. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг чекланган меъёрларида1 жисмоний шахсларга акциз солиғини тўламасдан умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 та заргарлик буюмини (ТИФ ТН товар гуруҳи – 71) олиб киришга рухсат берилган.

20 та комплект кийим олиб келиниши ҳам божхоначиларда саволлар туғдириши мумкин. Зеро, Божхона кодексига кўра, товарларнинг мақсади уларнинг хусусияти ва сонидан келиб чиқиб белгиланади. Божхона органининг мансабдор шахси эса, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилиб, товарларни олиб ўтувчи шахснинг ва унинг оила аъзоларининг эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдордаги бир хил товарларга (бир хил номли, бичимли ва бошқалар) албатта эътибор қаратади. Демак, улар тижорат мақсадида олиб кирилмоқда, дея гумон қилади.

Шу сабабли синглингизга турли хил совғалар олиб келишни тавсия қиламиз, улар қариндошларни ҳам, дугоналарни ҳам қувонтириши аниқ. Учрашганда ҳам улар бир хил безак ва кийимларда келиб, ноқулай вазиятга тушиб қолишмайди.

У шуни ҳам ҳисобга олиши лозимки, Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига3 мувофиқ чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан ўз эҳтиёжлари учун бож тўламасдан умумий қиймати 1 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмайдиган товарларни олиб киришига рухсат берилади. Ушбу меъёрдан ошиб кетган тақдирда у қуйидаги божхона тўловларини тўлаши керак:

божхона божи – Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда;

акциз солиғи (акциз солиғига тортиладиган товарларга) – Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада;

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Ўзбекистон божхона чегараси орқали хорижий валюта, валюта бойликлари, товарларни муаммосиз олиб ўтиш учун Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага4 мувофиқ албатта божхона декларациясини расмийлаштириш керак. Божхоначига унинг 2 нусхасини тақдим этишни тавсия қиламиз. У тасдиқлаган иккинчи нусхани Ўзбекистондан чиқиб кетгунча сақлаш керак – унинг ёрдамида фақат ўзингиз олиб кирган бойликларни олиб чиқиб кетаётганингизни тасдиқлайсиз.

 

1МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4ДБҚнинг АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2135 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика