Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Солиқ солиш

Бўнакдан аввал иш ҳақини кутинг

Мен узрли сабабларга кўра ва раҳбариятнинг розилиги билан бир неча кун ишда бўлмадим. Ҳақ тўланмайдиган таътилдан чиққач, иш ҳақи ололмадим, бухгалтер эса уни банкка топширганини айтди. Унинг бундай қилишга ҳақи бор эдими? Ўз иш ҳақимни қачон олишим мумкин?

Г.Қурбонгалеев,

металл комбинати штамповкачиси.

Бекобод шаҳри. 

 

– Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига (МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар ўз пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт. Ташкилотлар ўз кассаларида улар томонидан белгиланган лимитлардан ортиқча нақд пулни иш ҳақи, мукофотлар, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендиялар, пенсияларни тўлаш учун ва банк муассасасида пул олинган кунни ҳисоблаганда, фақат 3 иш кунидан ошмаган муддатга (банк муассасаларидан анча олисда жойлашган ташкилотлар учун – 5 иш кунигача) сақлаш ҳуқуқига эгалар.

Иш ҳақи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, стипендия, пенсия ва мукофотларни тўлаш муддати тугаши билан кассир тўлов қайдномасида пул олмаган шахслар фамилияси тўғрисига штамп қўйиши ёки қўлда «Депонентланган» деб белги қўйиши керак.

Депонентланган суммалар банк муассасасига топширилади ва топширилган суммаларга битта умумий чиқим касса ордери тузилади.

Иш ҳақини ўз вақтида олишга улгурмаган ходим корхона бухгалтериясига иш ҳақи беришни сўраб оғзаки ёки ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бухгалтер депонентланган маблағларни олиш учун банкка буюртманома топширади. У пулни қанчалик тез берса, уни ходим шунчалик тез олади. Бу ҳатто ариза берилган куннинг эртасига юз бериши мумкин.

Бироқ кўпинча ходимга депонентланган иш ҳақи бўнак ёки кейинги иш ҳақи берилган кунда тўланади. Агар депонентланган иш ҳақи пластик карточкага ёки ҳисоб-китоб варағига ўтказилган бўлса, уни нақд пул билан бериш мумкин эмас.

Бундай вазиятларга йўл қўймаслик ҳам мумкин. Иш ҳақи бериладиган куни ишда бўлмаслигини билган ходим ўз вакилига ишончнома қолдириши мумкин, унга кўра вакил ишда бўлмаган ходимга мўлжалланган, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ тўловларни олади. Бундай имконият ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқи кафолатидир.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 1942 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика