Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди

Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 3.06.2015 йилда 2678-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахсларрезидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахсларрезидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (3.07.2003 йилдаги 1253-сон), шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ўз кучини йўқотди.

Янги тасдиқланган Низомга мувофиқ, худди аввалгидек, жисмоний шахслар – резидентлар томонидан 5 000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олиниши шарт.

Жисмоний шахслар рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) белгиланган шаклда ариза (фамилияси, исми, отасининг исми; паспорт маълумотлари; мамлакат ва шаҳар номи; хорижий валюта тури ва миқдори; чегарадан ташқарига чиқиш мақсади (асоси); кетиш ва келиш санаси кўрсатилган бўлиши керак). Илгари ариза шакли бўлмаган эди;

б) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда паспорт варақлари нусхаси:

паспорт серияси, рақами ва берилган санаси;

паспорт берган орган;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи тўғрисида белги (агар талаб қилинса);

хорижий давлатга чиқиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса). Илгари мазкур ҳужжат рўйхатга киритилмаган эди;

г) нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);

д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун — хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун — Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;

ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан қарор қабул қилиниш муддати қисқартирилди. Илгари аризаларни кўриб чиқиш учун 10 кунлик муддат берилган бўлса, энди қабул қилинган Низомга кўра Марказий банк кўрсатилган муддатда (10 кундан кечиктирмасдан) аризаларни кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериши ёки беришни рад этиши лозим.

Жисмоний шахс томонидан мазкур Низомда кўрсатилган асосларга (уларнинг рўйхати ўзгармаган) риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.

Аниқлаштирилишича, рухсатнома 2 нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкда қолдирилади. Рухсатнома берилган санадан бошлаб 3 ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.

Шуни эслатиб ўтамизки, Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (7.05.1999 йилдаги 716-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали резидент ва норезидентлар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган хорижий валюта, унинг йўловчи божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарти билан ўтказилади.

Республикадан ташқарига нақд хорижий валютани олиб чиқишда қуйидагиларга рухсат берилади:

а) резидентларга 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида – рухсатнома олмасдан;

б) резидентларга 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқча сумма – Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси билан;

в) резидентларга 5 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқча сумма – Марказий банкнинг 09006-1-сон шаклдаги рухсатномаси билан;

г) норезидентларга – божхона декларациясига мувофиқ республикага келтирилган сумма доирасида (Ўзбекистон Республикасига киришдаги божхона декларациясида белгиланган суммалардан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқишга Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади).

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 8.06.2015 йилдаги 22-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Сардор ЖУМАШОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1994 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика