Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Солиқ солиш

«0» фоиз ҳам солиқ ставкасига киради

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкаларига «0» фоиз киритилиши муносабати билан ходимларга, айниқса, ишга янги кирган ходимларга ёки ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиққан ходимларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш бўйича бирмунча тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Бошқа ишдан эндигина бўшаб, олдинги иш жойидан даромадлари тўғрисида маълумот олиб келган янги ходимлар бўйича муаммо йўқ, лекин 2014 йилда ишдан бўшаб, 2015 йилнинг уч-тўрт ойи давомида ҳеч қаерда ишламаганлар, эндигина меҳнат дафтарчаси очилган ходимларга даромад солиғини ҳисоблашда, назаримизда, ё жуда кам солиқ ҳисобланмоқда ёки умуман солиқ ҳисобланмай қолмоқда. Бу эса бизга бирмунча шубҳали туюлмоқда. Ёки бу вазиятларда мазкур ходимларга даромад солиғини ҳисоблашда улар ишга кирган ойдан бошлаб 2015 йилнинг биринчи ойи учун белгиланган солиқ шкаласини қўллашимиз керакми? Назаримизда, фақат шундай тартибда ҳисоб-китоб қилингандагина ходимларнинг даромадларига тўлиқ солиқ ҳисобланади.

2015 йил бошидан буён ҳеч қаерда ишламаганлар, эндигина меҳнат дафтарчаси очилган ходимлар ёки икки-уч ойдан бери ўз ҳисобидан таътилга чиққан ходимларга даромад солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб ёзиш керак?

МЧЖ бухгалтери. 

 

– Маълумки, 2015 йилга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) «0» фоизидан юқори бўлган энг кам ставка белгилаб келинган. Масалан, 2014 йил учун Президентимизнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон Қарорига асосан ЖШДСга қуйидаги прогрессив ставкалар белгиланган:

 

Солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

 

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан
(+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22 фоизи

 

 

2015 йил 1 январдан бошлаб эса Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон Қарорига (кейинги ўринларда – ПҚ-2270-сон Қарор) асосан ЖШДСнинг энг кам ставкаси энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдордаги даромадлар учун «0» фоиз этиб белгиланган. Яъни:

 

Солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 0 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан
(+1 сўм) беш бараваригача миқдорда

 

энг кам иш ҳақи миқдорининг бир бараваридан ошадиган сумманинг
8,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

 

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан
(+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи

 

 

 

Солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (118 400 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

Шунга алоҳида аҳамият бериш керакки, ходимга ҳисобланадиган даромад суммаси қанча бўлишидан ва қачондан бошлаб берилишидан қатъи назар, ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади.

Бунда ЖШДС суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақининг жорий йилнинг 1 январидаги миқдори инобатга олинади.

ЖШДСнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, ЖШДС солинадиган даромадларидан «0» фоизли ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Саволингизга янада аниқроқ жавоб бериш мақсадида мурожаатингиздаги вазиятларни шартли даромадлар мисолида кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. 2014 йилда ишдан бўшаб, 2015 йилнинг тўрт ойи давомида ҳеч қаерда ишламасдан май ойида янги ишга келган ходимлар бўйича:

Ходим 2015 йилнинг январь–апрель ойларида умуман даромад олмаган. Буни ходимнинг меҳнат дафтарчасидан ҳам билиш мумкин.

Кўпчилик ҳолларда ходим йил бошидан буён ҳеч қаерда ишламаган бўлса, солиқ хизмати органи ходимлари текшириш пайтида маҳалла фуқаролар йиғинидан буни тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак деб талаб қилишгани боис иш берувчилар томонидан ҳам ходимдан ушбу маълумотномани талаб қилиш одат тусига айланиб қолган. Лекин бу умуман асоссиз ва нотўғри талабдир. Чунки Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар турлари аниқ белгилаб берилган бўлиб, унда маҳалладан ходимнинг ишлаган ёки ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома умуман кўзда тутилмаган. Нафақат Меҳнат кодекси, балки ишга қабул қилишни тартибга соладиган бирорта қонун ҳужжатида бу кўзда тутилмаган.

Аксинча ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади (Меҳнат кодекси 80-моддасининг иккинчи қисми).

Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномада (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳам ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб меҳнат дафтарчаси ҳисобланиши белгиланган.

Йил бошидан буён умуман даромад олмаган янги ишга келган ходимга май ойи учун 700 000 сўм иш ҳақи ҳисобланди.

Ушбу 700 000 сўм учун 0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

Ходимнинг январь–май ойларидаги жами даромади 700 000 сўм.

 

Январь–май ойлари учун солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда
(118 400 сўм х 5
(беш ой) = 592 000 сўм)

 

даромад суммасининг 0 фоизи 592 000 х 0% =
0 сўм

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда (592 000 сўмдан (+1 сўм) 2 960 000 сўмгача 700 000 – 592 000 = 108 000 сўм)

 

энг кам иш ҳақи миқдорининг бир бараваридан ошадиган сумманинг 8,5 фоизи
(108 000 х 8,5%= 9 180 сўм)

 

 

Ходимга май ойида бериладиган 700 000 сўмдан 9 180 сўм ЖШДС ушлаб қолинади.

ШЖБПҲга 1% мажбурий бадаллар суммаси:

700 000 х 1% = 7 000 сўмни ташкил этади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади. (ПҚ-2270-сон Қарорга асосан мажбурий суғурта бадали 7 фоиз қилиб белгиланган).

Шунда бюджетга ЖШДС – 9 180 сўм, ШЖБПҲга – 7 000 сўм ва мажбурий суғурта бадалига 49 000 сўм ўтказилади.

Пировардида ходим қўлига 641 820 сўм иш ҳақи олади (700 000 – 9 180 – 49 000).

Ҳали ҳеч қаерда ишламаган, эндигина меҳнат дафтарчаси очилган ходимларнинг иш ҳақи бўйича ҳам худди шундай ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси

 

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3256 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-05-19 12:19:24, Гость_:
700 000 х 1% = 7 000 сўмни ташкил этади 4612

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика