Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Расмий жавоб

Болангизни авиакомпанияга ишонинг

Биз шу ёзда хориждаги қариндошларникига 15 яшар ўғлимизни катталарнинг кузатувисиз юбормоқчимиз. Унга Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортини расмийлаштирдик. Бироқ бир қатор саволларга ҳеч жавоб тополмаяпмиз. У нақд валютани қандай олиб чиқиб кетиши ва уни қандай қилиб декларациялаши мумкин? Зеро декларация 16 ёшдан бошлаб тўлдирилади. Унга валюта карточкасини ҳам расмийлаштириб бўлмайди – банклар вояга етмаган шахсларга валюта ҳисобварақлари очмайди.

Боланинг отаси.

 

– Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага1 мувофиқ резидентга 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида нақд хорижий валютани Марказий банк ва ваколатли банкларнинг рухсатномасини олмасдан мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга йўл қўйилади.

Агар 16 ёшга тўлмаган шахс мамлакатимиз фуқароси ҳисобланса, унга ҳам худди шундай суммада хорижий валютани олиб чиқиб кетишга рухсат берилган. Бунда Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, нақд чет эл валютаси ва бошқа товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг йўловчи божхона декларацияларида кўрсатилади.

16 ёшга тўлмаган шахс хорижга бошқаларнинг кузатувисиз учганда унинг ота-онаси авиакомпанияга мурожаат қилиши ва у билан болани ташишга шартнома тузиши керак. Авиакомпания уни кузатувчи шахсни белгилайди. Шундан кейин 16 ёшга тўлмаган шахс ва унга тегишли бўлган товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотлар авиакомпаниянинг вакили тўлдирган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилади.

 

1МБ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚнинг АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Мирсолиҳ МИРОБИДОВ,

«Тошкент АЭРО» ИБК бошлиғининг
биринчи ўринбосари.

Прочитано: 1262 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика