Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Солиқ солиш

Чет эллик муассисдан ЖШДС олиш керакми?

Ҳузуримизга чет эллик акциядор келаяпти. Биз унинг транспорт, яшаш, овқатланиш харажатларини тўлаймиз.

Чет эллик инвесторнинг амалий ташрифи чоғида қилинган харажатларни маҳаллий ҳамкорнинг кўтариши чет эллик акциядорнинг даромадлари сифатида баҳоланадими, унга тўлов манбаида солиқ солиш керакми?

С.Нурмуҳамедова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 145-моддаси 11-бандига кўра, вакиллик харажатларига солиқ тўловчининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ёки уни сақлаб туриш, шунингдек солиқ тўловчининг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадларида қиладиган харажатлари киради. Улар жумласига мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, транспорт таъминоти, овқатланиши ва турар жойи, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатлари киради. Улар мазкур тадбирларни ўтказаётган ва (ёки) уларда иштирок этаётган шахсларнинг даромади ҳисобланмайди ва ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси икккинчи қисмининг 4-банди).

Кўрсатилган харажатлар ташкилотчи корхонанинг вакиллик харажатларига кириши ва жисмоний шахснинг (у резидентлиги ёки резидент эмаслигидан қатъи назар) даромади ҳисобланмаслиги боис тўлов манбаида ЖШДСни ушлаш мажбурияти вужудга келмайди.

Бироқ, шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу харажатларнинг ҳаммаси операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Агар улар ҳужжат билан тасдиқланмаса ёки акциядор (иштирокчи) шахсий мақсадни кўзлаб сафар қилган бўлса, корхонанинг мазкур харажатлари вакиллик харажатлари сифатида қаралмайди. Улар жисмоний шахснинг моддий наф тарзида олинган, солиқ солинадиган даромади сифатида баҳоланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Жисмоний шахс норезидент бўлгани учун унинг Ўзбекистонда олинган даромадларига уларни тўлаш манбаида чегирмаларсиз 20% ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 168, 182-моддалари).

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1694 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика