Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Хатолар устида ишлаш

Ҳисоботлар топширилганда...

Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган хусусий корхона (ХХТУТ бўйича коди – 71300) 2014 йил февралдан бошлаб хоналарни супуриб-сидириш хизматларини ҳам кўрсатаяпти. 2014 йил якунлари бўйича ушбу хизматлардан олинган даромад умумий овқатланишдан олинган даромаддан устун туради.

2015 йил 1 январдан ХКнинг асосий фаолият тури – супуриб-сидириш хизматлари кўрсатиш.

Биз умумий овқатланиш ходимларининг энг кам сони ва солиқнинг жами ставкаси – 30,5%ни кўрсатишимиз керак бўлган 2015 йил I чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботдаги Маълумотнома-ҳисоб-китобни (умумий овқатланиш корхоналари учун) тўлдиришимиз шартми?

Бухгалтер.

 

– Қандай ҳисоботни тақдим этиш корхонада амалда бўлган ЯИТ тўлаш тартибига боғлиқ. Бунинг учун асосий фаолият тури белгиланади – ЯИТни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида уни ҳар чоракда (ортиб бормайдиган якун билан) белгилаш лозим. Шу сабабли 2015 йил I чораги учун ЯИТ тўлаш тартибини белгилашда 2014 йил якунлари бўйича сизда қандай фаолият тури асосий бўлганлиги аҳамиятга эга эмас. Сиз уни айни 2015 йил I чораги якунлари бўйича белгилашингиз керак.

Агар асосий фаолият тури супуриб-сидириш хизматлари бўлса, сизга энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этилади (Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1), яъни:

фермер хўжаликлари учун – ҳар бир ходим ҳисобига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида (Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон Қарорининг 7-банди);

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ҳар бир ходимга ЭКИҲнинг камида 65%идан кам бўлмаган миқдорда (ВМнинг 13.02.2015 йилдаги 26-сон Қарори 2-банди). 2015 йил 1 январдан бошлаб улар учун ЯИТни энг кам миқдори пасайтирилган;

25% миқдорида ЯИТ ставкасини қўллайдиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун – ҳар бир ходим учун ЭКИҲнинг 1 баравари.

Тегишинча, I чорак учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб эмас, балки Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби (ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига2 3-илова) тўлдирилади.

Агар асосий фаолият тури умумий овқатланиш хизматлари бўлса, корхонага Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга3 кўра жами ставка бўйича солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади. Ушбу ҳолда Ходимлар сони ва МҲТФ тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб тўлдирилади.

 

ЯИТ тўлаш бўйича батафсил тушунтиришлар «Кичик корхона электрон бухгалтери» ЭМТнинг «Солиқ солиш» // «Ижтимоий суғуртага ажратмалар» // 1. Ягона ижтимоий тўлов бўлимида келтирилган.

 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

3ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2294 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика