Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Бевосита мулоқот

Бухгалтерия хизматига – солиқ имтиёзи

Ташкилотимиз фақат бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Президентнинг «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарори (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон) билан тақдим этилган ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаганда ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисобланган ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобга олинадими? Ёки ушбу имтиёз тўлалигича ЯСТ тўлашдан озод қиладими?

Ушбу ҳолда курс фарқига ЯСТ солинадими?

А.Стаценко, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон ва 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг хизматлари 2017 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган. 2012 йил II чорагидан бошлаб ушбу имтиёз ана шундай микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига, башарти имтиёзлар назарда тутилган хизматларни кўрсатишдан тушумлари тушум умумий ҳажмининг 80%и ва ундан кўпни ташкил этса, татбиқ қилинади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўрсатилишича, у ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бухгалтерия хизматларини кўрсатишдан 100 фоизлик тушумга эга бўлсангиз, (шу жумладан валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромадлардан) ЯСТ тўлашдан тамомила озод бўласиз.

Агар бухгалтерия хизматларини кўрсатишдан олинган тушум умумий ҳажмнинг 80%идан камни ташкил этганда, сиз юқорида кўрсатилган Низомга мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишингиз керак бўлар эди. У ЯСТнинг ҳисоб-китоб қилинган суммасидан ошган тақдирда ошиш суммасига солиқни қўшимча ҳисоблаб ёзиш керак бўларди.

Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2578 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика