Norma.uz

Фақат касса орқалими?

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга даъво аризаси бераётганимда давлат божини тўладим. Даъвони рад этишди, мен энди апелляция шикоятини бердим, бироқ суд яна давлат божи тўлашимни талаб қиляпти. Мен бир марта тўлаганман, нега энди ушбу иш бўйича ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш учун яна қайтадан тўлашим керак? Қандай ҳолларда суд шахсни давлат божини тўлашдан озод этиши мумкин?

Н.Королёва, даъвогар. Чилонзор тумани.

 

– Аввало Ўзбекистон Республикасида давлат божи тўлашнинг белгиланган тартибини тушунтириб ўтамиз. Судларга даъво аризалари, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қа­рорлари) устидан шикоятлар, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция, кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протест келтириш тўғрисида аризалар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисида аризалар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун давлат божи ундирилади1. Унинг миқдори ариза берувчи судга мурожаат қилган талабнинг хусусиятига (мулкий ёки номулкий) боғлиқ ва Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ставкалар бўйича белгиланади2.

Айни вақтда мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган бир нечта мустақил талабдан иборат аризалардан давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Масалан, никоҳни бекор қилиш ва мол-мулкни тақсимлаш тўғрисидаги даъво бир аризада тақдим этилганда ёки бир ишга бирлаштирилганда давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида ундирилади.

Солиқ кодексининг 329-модда­сида умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш ҳоллари санаб ўтилган.

Фуқаролик процессуал кодексининг (ФПК) 110, 111-моддаларига кўра суд фуқаронинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашдан озод қилиши, тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Тарафнинг мулкий аҳволи деганда у давлат божини қонун билан назарда тутилган миқдорда бир вақтнинг ўзида тўлашга қодир бўлмаган ҳолатларни тушуниш керак.

ФПКнинг 110, 111-моддаларига асосан суд харажатларини, шу жумладан давлат даромадига ундириладиган давлат божини тўлашдан озод қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш, миқдорларини камайтириш масаласини ҳал қилишда суд уларнинг ушбу харажатларни умуман, қисман ёки бир вақтнинг ўзида амалга ошира олмаслиги хусусида гувоҳлик берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги тўғрисидаги далилларни текшириши керак (масалан, иш ҳақи (даромадлар), банкда маблағлар­нинг мавжудлиги, мулкида бўлган мол-­мулкнинг сони ва қиймати, вояга етмаган болалари, бошқа қа­ра­моғидагиларнинг борлиги ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар).

Саволда ўзингизнинг ижтимоий мақомингизни ёки имтиёзларингиз бор-йўқлигини кўрсатмагансиз.

Агар сиз суд харажатларини, шу жумладан давлат даромадига ундириладиган давлат божини тўлашдан озод қилинадиган шахслар тоифасига кирмасангиз, шунингдек сизда давлат даромадига ундириладиган харажатларни кечиктириб тўлаш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки уларнинг миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, давлат божини тегишли ставкаларда тўлашингизга тўғри келади. 

 

1Давлат божи – юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этганлик ва (ёки) бунга ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов (Фуқаролик процессуал кодексининг 104-моддаси).

2ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига қаранг.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 2911 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика