Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 22 / Бизнес масалалари

Чет эл фуқароси учун меҳнат дафтарчаси

Корхонамиз ташкилий техниканинг улгуржи савдоси билан шуғулланади, чулки-пайпоқ буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун эса хорижий мутахассисни таклиф этдик. Корхона ва мутахассисга меҳнат лицензиясини расмийлаштирдик. Хорижий мутахассисга меҳнат дафтарчаси олиш ва очиш керакми (уларда – Жанубий Кореяда бундай ҳужжат йўқ)?

 

– Сиз хорижий мутахассисга меҳнат дафтарчаси очишингиз керак. Меҳнат кодексининг (МК) 11-моддасига кўра меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади. МКнинг 81-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Бунинг маъноси шуки, меҳнат дафтарчаси 5 кундан ортиқ ишлаган хорижий мутахассисга ҳам очилади. МКнинг 81-моддаси биринчи қисми ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.1-бандига мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Асосан меҳнат дафтарчаси ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажини тасдиқлаш учун зарур. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 1-моддасининг учинчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс­лар, Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Тегишинча, пенсия таъминоти органлари кейинчалик хорижий фуқародан давлат пенсиясини расмийлаштириш учун меҳнат дафтарчасини талаб қилишлари мумкин.

 

Темур МЎМИНОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2394 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика