Norma.uz

Байрамда иш!

Ходим меҳнат шартномаси бўйича икки смена узлуксиз, яъни 24 соат ишлайди. Агар иш сменаси байрам кунига тўғри келса, унинг учун қандай иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади?

Элина,

«FIDES» адвокатлик фирмаси.

Тошкент шаҳри.

 

– Аввало шуни қайд этиб ўтамизки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, ходимни 2 смена мобайнида кет­ма-кет ишга жалб этиш та­қиқ­ланади.

Ишнинг тугаши билан ке­йинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соат­дан кам бўлиши мумкин эмас (Меҳ­нат кодексининг (МК) 128-моддаси).

МКнинг 132-моддасига муво­фиқ байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўр­сатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўл­майдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

МКнинг 157-моддасига кўра байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқ­дорида ҳақ тўланади. Тўлана­диган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Яъни, масалан, ходим 8 Мартда ишласа, унга ушбу кун учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши керак ёки унинг хоҳишига кўра ходимга отгул берилади ва камида бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 2196 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика