Norma.uz

Таътиллар йиғилиб қолганда

Мен директор ўринбосари бўлиб ишлайман, шу сабабли ҳар куни ишда бўлишим керак. Мен ҳар йили таътил олмай, балки бирйўла бир неча йилгисидан фойдаланишим мумкинми ёки фойдаланилмаган таътиллар «куйиб кетадими»?

Т.Авдеев,

саноат корхонаси директор ўринбосари.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) VIII боби 2-параграфига кўра иш берувчи ҳар йили ходимга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан асосий таътил бериши керак. Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жи­ҳат­лари ва хусусиятларини ҳам­да бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига му­вофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

Ишлаб чиқариш тусидаги са­бабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.

Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.

Шу тариқа, иш берувчи ҳар йили ходимга таътил бериши керак, ходим эса ундан таътиллар жадвали ва иш берувчининг буйруғига кўра фойдаланиши даркор.

Ходимга ҳатто унинг розилиги билан йиллик таътилнинг берилмаслиги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжат­ларини бузиш ҳи­собланади, бунинг учун иш берувчи жавобгар бўлади.

Ҳатто агар меҳнат шартномасини тузиш чоғида тарафлар ундан бош тортиш ҳақида келишувга эришган тақдирда ҳам, иш берувчи ходимга таъ­тил бермаслиги мумкин эмас. Бундай шарт амалдаги қо­нун ҳужжатлари билан тақ­қослаганда ходимнинг аҳво­лини ёмонлаштиради ва МК­нинг 5-моддасига биноан шарт­номанинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига олиб келади.

Агар бирор-бир сабабларга кўра ходимга ўтган бир неча йил учун таътил берилмаган бўлса, улар «куйиб кетмайди», ходим улардан фойдаланишга ҳақли. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация олишга ҳақлидир.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2729 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика